Япониянинг Токио шаҳрида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракат қилганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда «Ниппон» хабар берди.
Токио шаҳар полицияси маълумотларига кўра, Шинагава туманида яшовчи Д.М. 5 июль куни соат 17:00 атрофида Сетагая туманидаги хонадонлардан бирида 10 ёшли қизни қучоқлаб, ўпган. Ўша вақтда қиз уйда ёлғиз бўлган, курьер эса ота-онаси буюртма қилган овқатни етказиб борган.
Қиз ҳодиса юзасидан полициянинг шошилинч хизматига мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари гумонланувчини кузатув камералари ёзувлари орқали аниқлаб, 25-сентабр куни қўлга олган. Эркак айбловни тан олган ва қизга нисбатан ҳис-туйғулари сабаб ўзини тия олмаганини билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!