Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган «Шарафли йўл» видеороликлар кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди.
Танлов “Энг яхши видеоролик”, “Сунъий интеллект ёрдамида яратилган энг яхши видеоролик” ва “Мобилография асосида яратилган энг яхши видеоролик” йўналишларида ўтказилди.
Бугун Ўзбекистон миллий кино санъат саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ғолибларга эсдалик совғалари ва пул мукофотлари топширилди.
Шунингдек, бир гуруҳ журналистларга Уюшмага аъзолик гувоҳномалари тақдим қилинди.
Тадбир якунида “Журналист” бадиий филми намойиш этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!