Шавкат Мирзиёев аёллар терма жамоаларимиз ҳам Олимпиадада катта ирода ва матонат кўрсатганини таъкидлади
Биринчи жамоа 11 турнинг еттитасида ғалаба қозониб, дунёнинг кучли шахмат мамлакатлари вакиллари билан тенгма-тенг курашди.
Афруза Ҳамдамова, Гулрухбегим Тоҳиржонова, Умида Омонова, Нилуфар Имомқўзиева, Гулдона Каримова ва бошқа шахматчи қизларнинг меҳнати алоҳида эътироф этилди.
– Ишонаман, ҳали ўзбек шахматчи қизлари ҳам Олимпиада шоҳсупасининг энг юқори поғонасига албатта кўтарилади,
– деди Президентимиз.
Самарқанддаги учинчи ФИДЕ парашахмат олимпиадасида терма жамоамиз илк бор бронза медалини қўлга киритди. Селби Какишова еттита ўйинда олти очко жамғариб, ўз тахтасида кумуш медалга сазовор бўлди.
Абдулазиз Баҳодиров шахсий ҳисобда бронза медални қўлга киритди, Аҳадхон Кимсанбаев эса бирорта ҳам мағлубиятга учрамади. Президентимиз парашахматчиларнинг ҳар бирига алоҳида таҳсин билдирди.
– Сизлар ўз жасоратингиз, ақл-зеҳнингиз, иродангиз ва тинимсиз меҳнатингиз билан минглаб инсонларга жуда катта ибрат ва намуна кўрсатдингиз,
– деди давлатимиз раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!