$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ иштирокида Туризм индустриясини ривожлантириш форумини ўтказиш таклиф қилди

19:34 / 27.05.2022

Шавкат Мирзиёев 27 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари сифатида иштирок этди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров раислигида видеоанжуман шаклида ўтган тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳузуридаги кузатувчи мамлакат – Куба президенти Мигел Бермудес ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович ҳам қатнашди.

Йиғилиш кун тартибидан ЕОИИ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, шу жумладан иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олди.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқининг аввалида Қирғизистон ЕОИИга раисликни фаол амалга ошираётгани, бу ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётганини қайд этди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан пандемиянинг салбий оқибатлари юмшатилгани ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликда ижобий суръат таъминланаётгани таъкидланди. Хусусан, Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилда 30 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 33 фоизга ошди. ЕОИИ мамлакатларидан жалб қилинаётган инвестисияларнинг йиллик ўсиши қарийб 25 фоизни ташкил этмоқда.

Дунёда рўй бераётган шиддатли ўзгаришлар ва мамлакатлар барқарорлиги учун жиддий хатарга айланган инқирозли ҳодисаларни қайд этиб, Ўзбекистон раҳбари биргаликда ечим топишни тақозо этаётган энг долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Президент Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги савдода техник тўсиқларни бартараф этишни давом эттириш ва сертификатлаштиришни ўзаро тан олишга чақирди. Бу товарларнинг бозорларимизга кириб боришини анча соддалаштиришга хизмат қилади. 

Биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали агросаноат кооперациясини кенгайтириш алоҳида долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. Бу борадаги натижадорликни ошириш мақсадида ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштиришни назарда тутадиган Агрокооперация дастурини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

Ўзбекистон етакчиси муқобил транспорт йўлакларини янада ривожлантириш ҳамда Жануб ва Шарқ йўналишида транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш зарурлигига эътиборни қаратди. Шу муносабат билан Осиё-Тинч океани минтақаси бозорларига чиқиш учун қўшимча имкониятлар яратадиган Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўлини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни тез фурсатда бошлаш муҳим экани таъкидланди.

Термиз шаҳридан Покистоннинг Пешовар шаҳригача Жанубий Осиё ва унинг икки миллиард нафар истеъмолчига эга бозорига чиқиш учун энг қисқа йўлни таъминлайдиган трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилди.

Давлат раҳбари мамлакатларнинг инновацион салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ҳамда тадбиркорлар ўртасида, энг аввало, юқори технологиялар соҳасида саноат кооперациясини амалга оширишнинг янги шаклларини ривожлантириш ташаббусини илгари сурди.

Иқтисодий тараққиётнинг табиий драйверига айланиши лозим бўлган туризм соҳасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги йўловчи транспорти қатновини тўлиқ ҳажмда тиклаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистонда ЕОИИ мамлакатларининг етакчи компаниялари иштирокида Туризм индустриясини ривожлантириш форумини ўтказиш таклифини илгари сурди.

Президент ўз нутқининг якунида Ўзбекистоннинг мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва фаровонлигини юксалтириш мақсадида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва кўп қиррали шерикликни изчил мустаҳкамлашга интилиши қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.


Бу ҳам қизиқ

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026
Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026
Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Венгрия бош вазири Петер Мадяр Сексард шаҳрида ўтказилган вино фестивалида овқат олиш учун навбатда турганида бир эркак унин…
10:22 / 22.09.2026
Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони 2026-йилнинг январь–август ойларида 3,26 миллион донани ташкил этди. Бу к…
10:28 / 21.09.2026
Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 7 та қабристон кўчирилади. Бу ҳ…
14:21 / 18.09.2026
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган. Бу…
15:58 / 21.09.2026
Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юз…
12:16 / 22.09.2026
Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида қиймати 1,3 миллиард сўмга яқин заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларин…
15:50 / 21.09.2026
Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбек…
14:25 / 18.09.2026
Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!