Венгрия бош вазири Петер Мадяр Сексард шаҳрида ўтказилган вино фестивалида овқат олиш учун навбатда турганида бир эркак унинг юзига шароб сепди. Бу ҳақда бош вазир 19-сентабр куни Фаcебоок саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Мадяр Печ шаҳридаги чиқишидан сўнг уйига қайтаётиб, маҳаллий аҳолининг таклифига биноан Сексарддаги ҳосил байрами — Сзексзáрди Сзüрети Напок фестивалида тўхтаган.
У фестивалдаги овқатланиш шохобчаларидан бирида навбатда турганида номаълум эркак бир стакан шаробни унинг юзига сепган.
Воқеа акс этган видеода эркак аввал стакандаги ичимликдан бир қултум ичгани, сўнг шаробни Мадяр томонга сепиб юборгани кўринади. Шундан кейин хавфсизлик ходими эркакни воқеа жойидан олиб чиққан.
Мадяр эса ҳодисага қарамай, фестивал иштирокчилари билан суҳбатлашиш ва суратга тушишда давом этган.
Бош вазир воқеадан сўнг Фаcебоок саҳифасида ҳодисага муносабат билдирди.
«Бу жанобни ҳамма яхши вақт ўтказаётгани, биз юзлаб одамлар билан суҳбатлашиб, суратга тушаётганимиз безовта қилган бўлса керак. У ёнимга келиб, кўзимга қарашга унчалик журъат қилмади. Мазали Сексард виносига ачиниб кетдим», — деб ёзган Мадяр.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!