$
11794.88 UZS
-25.52
138.67 UZS
-0.38
13685.60 UZS
1.12
31° Кечаси 18°

Шавкат Умурзоқов Санкт-Петербург делегацияси билан учрашди

18:56 / 26.04.2023

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов Санкт-Петербург шаҳри вице губернатори Кирилл Поляков бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Умурзоқов икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва кенг кўламли ҳамкорлик ҳудудлар миқёсида ҳам самарали олиб борилаётганлигини таъкидлади.
 

Умурзоқов Тошкент шаҳрининг Санкт-Петербург билан алоқалари серқирра эканлигига тўхталиб, савдо-сотиқ, саноат, таълим, маданият, туризм, қурилиш, замонавий технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик қатори қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, икки томон тадбиркорлари ўртасида муносабатларни мустаҳкамлаш, ўзаро самарали бўлган иқтисодий йўналишларни ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратди.

Санкт-Петербург Ташқи алоқалар бўйича қўмитаси раиси Евгений Григорьев бу учрашув Тошкентда йирик ва нуфузли халқаро тадбир – “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси ўтказилаётган кунларда бўлиб ўтаётгани ҳам аҳамиятли эканлигини қайд этди. Ўзбек халқининг иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган мардлиги, жасорати, бағрикенглиги учун питерликлар Ўзбекистонни алоҳида қадрлашини билдирди.
У турли соҳаларда ўзаро алоқаларни кенгайтириш ва тараққий эттиришда Тошкент шаҳри делегациясининг Санкт-Петербургга ташрифи аҳамиятли бўлишини таъкидлаб, ҳокимлик делегациясини Петербургга таклиф этди.
 

Санкт-Петербург шаҳри вице губернатори Кирилл Поляков йўл-транспорт соҳасида амалга оширилган ишлар, хусусан, аҳолини сифатли транспорт хизмати билан таъминлаш, тирбандликларнинг олдини олиш, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш самаралари ҳақида маълумот берди.

Учрашувда қурилиш ва коммунал хўжаликда қўлланилаётган янги техника ва технологиялар борасида ҳам фикр алмашилди.
Томонлар амалий мулоқотлар давом этишини билдиришди.

Бу ҳам қизиқ

Трамп Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартиришни буюрди

Трамп Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартиришни буюрди

АҚШ президенти Доналд Трамп Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетга Жанубий Корея билан ўтказилаётган қўшма ҳарбий машғулотларни сезил…
10:21 / 17.08.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
09:46 / 17.08.2026
Дунёда илк бор тўлиқ узилган икки оёқ қайта уланди

Дунёда илк бор тўлиқ узилган икки оёқ қайта уланди

Хитойда заводдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида сон қисмидан тўлиқ узилиб кетган иккала оёғи муваффақиятли қайта уланган 51 ёшли …
09:48 / 19.08.2026
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ17 август соат 20:00 дан 18 август соат 20:00 гача
17:34 / 17.08.2026
Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ9-август соат 20:00 дан 20-август соат 20:00 гача
16:27 / 19.08.2026
8 давлат Исроилни Ғазо бўйича тинчлик режасини бузишда айблади

8 давлат Исроилни Ғазо бўйича тинчлик режасини бузишда айблади

Иордания, БАА, Индонезия, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони, Қатар ва Миср ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнот билан чиқиб,…
17:18 / 17.08.2026
Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи операторлар фаолияти тартибга солинади. Бу президент…
12:10 / 17.08.2026
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқд…
09:14 / 18.08.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берди, бу борада 84 та Қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинд…
14:51 / 18.08.2026
Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида шер ва жайраларга тош отган эркак 2 миллион 884 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ҳайво…
16:18 / 19.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!