Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим тизимига масъул раҳбарларнинг ислоҳотлар ва истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган тақдимотлари билан танишди. Учрашувда таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини меҳнат бозори талабларига мослаштириш ҳамда битирувчиларнинг иш билан таъминланишига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.
Тақдимотларда олий таълим муассасаларида талабаларнинг чуқур билим олиши, хорижий тилларни ўрганиши ва назарий билимларини амалиётда қўллай олишига шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ёшларнинг танлаган касбини пухта эгаллаши ва ўқишни тамомлагач, ўз мутахассислиги бўйича иш топишига кўмаклашиш вазифалари кўриб чиқилди.
Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, профессор-ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилишда мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган вазифаларнинг амалий натижадорлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Асосий мақсад олий таълим тизимини нафақат диплом берадиган, балки мустақил фикрлайдиган, чуқур билим ва пухта касбий тайёргарликка эга мутахассисларни етиштирадиган тизимга айлантиришдан иборат.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!