Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдорлик билдирди. У мақоласида 2014 йилда турмуш ўртоғи, журналист Хорхе “Эл Topo” Лопес ҳалок бўлганидан кейин Месси унга қандай ёрдам таклиф қилганини айтиб берди.
Лопес 2014-йилги Жаҳон чемпионати вақтида Бразилияда полициядан қочаётган жиноятчилар бошқарувидаги автомобиль таксини уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган.
Брунатининг ёзишича, фожиадан кейин Месси уни “Барселона”нинг Жоан Гампер машғулот базасига таклиф қилган. Футболчи журналистни қучоқлаб, ундан фарзандлари учун нима қила олишини сўраган.
Месси Брунатининг икки фарзанди — Агус ва Лусиянинг исмларини эслаб қолгани журналистда катта таассурот қолдирган.
Брунати Мессидан фарзандлари билан учрашиб, уларни яна кулдиришини сўраганини эслади. Унинг таъкидлашича, Месси кейинчалик ҳам оиласини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.
Журналист Мессининг инсоний қўллаб-қувватлаши унга оғир кунларни енгиб ўтишда куч ва илҳом берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Месси икки фарзанди билан ёлғиз ҳолда дунё бўйлаб саёҳат қилиб, Аргентина терма жамоаси ўйинларини ёритишда давом этишига руҳлантирган.
“Месси туфайли менинг ҳаётим яхшироқ бўлди. Эл Топонинг ҳаёти ҳам, фарзандларимнинг ҳаёти ҳам. Чунки Месси — беқиёс бахт”, — деб ёзди Брунати.
Журналистнинг фикрича, Мессининг энг катта мероси совринлар ва рекордлар эмас, балки одамларга улашган бахтидир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!