Руминия футбол федерацияси (ФРФ) дунёда биринчи бўлиб қора карточкани жорий этди. Янги чора ёшлар футболи учрашувларида ота-оналар ва томошабинларнинг номақбул хатти-ҳаракатларига қарши курашишга қаратилган.
Қоида янги мавсум бошидан 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги мусобақаларда амал қилади.
Қора карточка томошабинларнинг хатти-ҳаракатлари сабабли учрашувни муддатидан олдин якунлашни англатади. Дастлаб ҳакам ўйинни тўхтатиб, мураббийлардан мухлисларга мурожаат қилишни сўрайди.
Агар тартибсизлик давом этса, жамоалар 10 дақиқага кийиниш хонасига юборилади. Ўйин қайта бошланганидан кейин ҳам номақбул хатти-ҳаракатлар такрорланса, ҳакам қора карточка кўрсатиб, учрашувни якунлайди.
Янги тартиб болалар, мураббийлар, ҳакамлар ва бошқа томошабинларга нисбатан ҳақорат, қўпол сўзлар, жанжал, туртиш ва бошқа тажовузкор хатти-ҳаракатлар содир этилган ҳолатларда қўлланади.
FRF ушбу янгилик орқали болалар футболини катталарнинг босими, норозилиги ва тажовузкор хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилишни мақсад қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!