$
11861.96 UZS
23.04
₽
147.13 UZS
0.08
€
13278.28 UZS
29.34
31° Кечаси 18°

Термиздан салжуқийлар даврига оид тилла танга топилди

17:11 / 10.05.2022

Термиз тумани Дўстлик маҳалласидан салжуқийлар даврига оид олтин динор топилди.

Хабарда айтилишича, ушбу маҳаллада яшовчи Улкан Эралиев боғни суғориш чоғида ердан сариқ металл парчасини топиб, Термиз археология музейига мурожаат қилган. Топилма аниқланган жойдан, шунингдек, қорахонийлар ва салжуқийлар даврига оид кулолчилик буюмлари парчалари ҳам топилган.

Улкан Эралиев қимматбаҳо топилмани белгиланган тартибда Термиз археология музейига топширган ва унга амалдаги қоидаларда белгиланган тартибда ҳақ тўлаб берилган.

Музей директори бошчилигидаги музей мутахассислари ва нумизматлари томонидан қимматбаҳо топилма дастлабки экспертизадан ўтказилди.

“Олтин динорнинг олд томонида музей нумизмати докторанти Мансур Нормўминов “Аллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзларини, шунингдек, араб алифбосининг айрим ҳарфларини ўқишга муваффақ бўлди. Танганинг орқа томонидаги матн деярли ўчиб кетган. Шикастланган, лекин яхши сақланиб қолган танга – олтин динорнинг оғирлиги 1,92 граммни ташкил қилган.  Маълумки, мусулмон мамлакатларида тилла тангалар “динор”, кумуш тангалар “дирҳам” деб аталар эди”, – дейди Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Кузиев.

Қайд этилишича, бу йил Термиз археология музейи очилганига 20 йил тўлади.  20 йил давомида бу музейда бирорта ҳам тилла танга бўлмаган.


Бу ҳам қизиқ

Европада қишки вақтга ўтилди: соатлар бир соат орқага сурилди

Европада қишки вақтга ўтилди: соатлар бир соат орқага сурилди

Европа Иттифоқи мамлакатлари 25-октабрга ўтар кечаси қишки вақтга ўтди. Шу муносабат билан соат миллари бир соат орқага сури…
09:54 / 26.10.2026
Беларус тожикистонлик мигрантларга 1 200 долларгача маош таклиф қилмоқда

Беларус тожикистонлик мигрантларга 1 200 долларгача маош таклиф қилмоқда

Беларус Тожикистон фуқароларига ойига 750 доллардан 1 200 долларгача маош билан ишлаш имкониятини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда …
16:35 / 26.10.2026
Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Гулнора Асадовани Туманлараро перинатал маркази муд…
09:47 / 27.10.2026
Ўзбекистонда бугун ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистонда бугун ёғингарчилик кутилмайди

Бугун, Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
16:41 / 26.10.2026
Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Оних русумли автомобил уриб юборган 20 ёшли қиз шифохонада вафот этди. Йўл-транспорт ҳодис…
11:34 / 26.10.2026
Сирдарёда икки кишини ўлдирган аёл 13 йил 4 ойга қамалди

Сирдарёда икки кишини ўлдирган аёл 13 йил 4 ойга қамалди

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида эрининг қонуний рафиқаси ва унинг икки қизига пичоқ билан ҳужум қилган 29 ёшли аёлга суд ҳ…
11:59 / 26.10.2026
Андижонда Лабо Малибу-2 билан тўқнашди

Андижонда Лабо Малибу-2 билан тўқнашди

26-октябрь куни Андижон шаҳридаги Бобур шоҳ кўчасида Лабо ва Малибу-2 автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир …
16:33 / 26.10.2026
Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испанияда автобус 20 метрли жарликка қулаб, 83 киши жароҳатланди

Испаниянинг Барселона шаҳри яқинида автобуснинг тахминан 20 метр чуқурликдаги жарликка қулаши оқибатида 83 киши жароҳатланди…
10:26 / 27.10.2026
Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Президент кино соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилишни маълум қилди. Унга кўра, Кинематография агентлиги тугатилиб, кино со…
17:44 / 26.10.2026
“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида фаолият юритадиган янги миллий киноком…
17:47 / 26.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!