Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади. Келаси йилдан 4-синф ўқувчиларининг олимпиада туман босқичида ғолиб бўлганларига компьютер берилади.
Ғолиб ўқувчиларнинг устозларига ҳам босқичига қараб мукофот пули тўланади. Туман босқичи учун 10 миллион, вилоят босқичи учун 50 миллион ва республика босқичи учун 100 миллион сўм мукофот берилади.
Янги ўқув йилидан 100 та мактабнинг биттадан синфида математика, информатика ва табиий фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Лойиҳага жалб этилган ўқитувчилар ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳи педагогларининг маошига 100 фоиз устама қўшилади.
Шунингдек, ўрта таълимда «сифат индекси» жорий этилади. Мактаблар педагогик жамоанинг салоҳияти ҳамда ўқувчиларнинг таълим ва тарбиядаги натижаларига қараб тоифаларга ажратилади. Илғор мактаб бошқа таълим муассасаларига ўз тажрибасини ўргатиб, уларни юқори тоифага олиб чиқса, унинг педагогик жамоасига 30 фоиз устама тўланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!