2026 йил 5–6-октабр кунлари Тошкент шаҳрида «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2026» халқаро тадбири доирасида «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси бўлиб ўтади.
Мусобақа етти йўналишда ташкил этилади: Red Team — ҳужумчи жамоа, Blue Team — ҳимоячи жамоа, очиқ топшириқлар, Bug Bounty, CyberQuiz, Cybermuloqot ва Cybermergan. Очиқ топшириқлар йўналишида CTF Master, The AI Underworld ва Attack Surface AI беллашувлари ўтказилади.
Red Team ва Blue Team йўналишларида 1-ўрин соҳибларига 50 миллион сўмдан, 2-ўрин учун 30 миллион сўмдан, 3-ўрин учун эса 10 миллион сўмдан мукофот берилади. Очиқ топшириқларнинг ҳар бир йўналишида 1-ўрин учун 10 миллион, 2-ўрин учун 8 миллион, 3-ўрин учун 6 миллион, 4-ўрин учун 4 миллион ва 5-ўрин учун 2 миллион сўм мукофот кўзда тутилган. Шунингдек, иштирокчилар учун йўналишлар бўйича 200 дан ортиқ эсдалик совғалари тайёрланган.
Тадбирнинг асосий очилиш қисми 5-октабр куни соат 09:00 да Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида ўтказилади. Ташкилотчилар мусобақани ёритиш учун журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакилларини таклиф қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!