Кеча, 14 февраль куни “Толибон” назоратчилари Қобул ва Ҳирот шаҳарларида Валентин байрами билан боғлиқ тадбирларга тўсқинлик қилган. Хусусан, Ҳиротдаги айрим гул дўконлари эшикларига “Валентин тақиқланади” деган ёзувлар ёпиштирилган. Қобулда эса дўкондорларга қизил атиргуллар, табрик карталари ҳамда қизил рангдаги безакларни сотмаслик бўйича огоҳлантириш берилган.
Маъмурият вакиллари ушбу байрамни “исломий қадриятларга мос келмайди” деб баҳоламоқда. Бироқ ҳозирча қоидабузарларга нисбатан қандай чоралар кўрилиши ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!