$
11913.35 UZS
14.26
₽
142.39 UZS
0.86
€
13328.66 UZS
30.24
31° Кечаси 18°

Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

15:38 / 14.10.2026

Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликларига солиқ ва субсидия имтиёзлари берилади. Бу ҳақда Президент кеча, 13 октябрь куни қабул қилган “Илғор “яшил” технологиялар асосида иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва аҳоли томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда сўз боради.

Қарорга кўра, иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёзлар ва субсидиялар назарда тутилди:

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига қўшилган қиймат солиғи ставкаси ноль фоиз этиб белгиланди;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари учун ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишдан олинган фойда бўйича фойда солиғи ставкаси ноль фоиз этиб белгиланди;

иссиқхона фаолиятидан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган иссиқхона хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январгача 1 фоиз этиб белгиланди.

2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача иссиқхона фаолиятидан даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулкка солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

2026 йил 1 ноябрдан 2030 йил 1 апрелгача иссиқлик энергиясини тежовчи махсус қопланма “кўрпа” билан қопланган ва (ёки) энергия самарадор “яшил” иситиш воситаларидан (иссиқлик насослари, геотермал иситиш тизимлари, қуёш иссиқлик тизимлари, электр энергияси асосидаги юқори самарали иситиш тизимлари) фойдаланаётган иссиқхона хўжаликларига октябрь–март ойларида истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 2030 йил 1 январга қадар Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота, Қибрай, Янгийўл ва Юқори Чирчиқ туманларида аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарни иситиш учун қуёш панеллари, иссиқлик насослари, инфрақизил иситиш мосламалари ва бошқа энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратади.

Камбағалликни қисқартириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг иссиқхоначиликка ихтисослашган 50 та маҳаллада ҳар бир оилага 200 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

Марказий банк оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида тажриба тариқасида томорқа ва деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар ажратади: “яшил” технологияларга асосланган иссиқхона барпо этиш учун 300 миллион сўмгача, мавжуд иссиқхоналарни қайта жиҳозлаш учун 150 миллион сўмгача.

Адлия ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги иссиқхоналарни ташкил этиш ва ижтимоий дафтарлар бўйича субсидия ажратишда масъул ҳисобланади.



														
														Эртага, 15 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага, 15 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража…
15:56 / 14.10.2026

														
														Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Бугун, 14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика…
15:47 / 14.10.2026

														
														Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликларига солиқ ва субсидия имтиёзлари берилади.
15:38 / 14.10.2026

														
														МрБеастнинг Ўзбекистонга ташрифи режа асосида якунланди

МрБеастнинг Ўзбекистонга ташрифи режа асосида якунланди

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси америкалик блогер Jimmy Дональдсон, яъни МрБеастнинг Ўзбекистонга т…
11:58 / 14.10.2026

														
														Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Марказий банки 2026–2030 йилларга мўлжалланган кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб …
11:31 / 14.10.2026

														
														Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда шахсий томорқалардаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш таклиф эти…
10:23 / 14.10.2026

10:14 / 14.10.2026

														
														Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3 миллион 700 минг гектар яйловни қайта тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Бу вазифа…
10:08 / 14.10.2026

														
														Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг илғор ривожланиш ҳудудларида ишлайдиган хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи…
09:50 / 14.10.2026

														
														Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

13 октябрь куни АҚШда афсонавий репер Тупак Шакурнинг 1996 йилдаги қотиллигида айбланган Дуэйн “Кеффи Ди” Девис умрбод қамоқ…
09:45 / 14.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2026 йил 13-октабр куни эълон қилинган ажрими билан Поп …
09:14 / 13.10.2026
Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаб, сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро то…
09:33 / 14.10.2026
Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда шахсий томорқалардаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш таклиф эти…
10:23 / 14.10.2026
Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt автомобили электроскутер билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳоди…
14:31 / 13.10.2026
13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026
Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

БМТ Тараққиёт дастури маълумотларига кўра, дунё бўйлаб камбағалликдан азият чекаётганлар сони 1,2 миллиард кишига етди. 2026…
10:03 / 13.10.2026
Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро ро…
15:17 / 13.10.2026

10:14 / 14.10.2026
Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг илғор ривожланиш ҳудудларида ишлайдиган хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи…
09:50 / 14.10.2026
Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен Россия Украинага қарши урушни давом эттираётган бир пайтда Европа Иттифоқи давла…
12:30 / 13.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!