Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги йўл қатнов қисмида пойга уюштириб, фуқароларнинг ҳаётини хавфга қўйган ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузган икки йигитга жазо тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ маълум қилди.
Билдирилишича, бошқармага 22 март куни соат 03:40 да Lacetti ва Onix автомобилларида пойга уюштирилаётгани, ҳаракат қоидалари билан бирга жамоат тартиби бузилаётгани юзасидан тезкор маълумот келиб тушган.
Мазкур кўчадаги камера ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида ўтказилган суриштирувлар давомида Лаcеттиъда 27 ёшли Рамиз Исломов ва Онихъда 21 ёшли Азимжон Абдусатторов бўлгани аниқланган.
Шу куннинг ўзида машиналар жарима майдонига қўйилган. Ҳужжатлар судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди қарорига кўра, икки йигитнинг ҳар бирига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!