Вашингтон штати губернатори Боб Фергусон Ўзбекистоннинг Сиэтл шаҳридаги Бош консулхонаси очилиши муносабати билан мамлакатимизни табриклади.
Губернатор Вашингтон штати халқи номидан йўллаган табригида янги дипломатик ваколатхона икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим имкониятлар яратишини таъкидлади.
Унинг қайд этишича, Бош консулхонанинг фаолияти савдо ва инвестициялар, технологиялар ва инновациялар, таълим, илмий тадқиқотлар, маданият ҳамда туризм каби қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.
Боб Фергусон келгусида Ўзбекистон билан Вашингтон штати ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни губернатор сифатида катта умид билан кутаётганини билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!