“Венгриядаги мамлакатимиз элчихонаси консуллик бўлимига Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Ж. консуллик ёрдами сўраб мурожаат қилди”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” агентлиги.
Мурожаат давомида Хорватия ҳудудида туғилган ва муқаддам Ўзбекистон фуқароси паспорти расмийлаштирилмаган вояга етмаган боланинг Ватанга қайтиш сертификатини расмийлаштириш зарурлиги маълум қилинган.
Мурожаатчи Ўзбекистонга қайтиш учун такрорий авиачипталарни сотиб олиш учун молиявий маблағи йўқлигини айтган.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан Меҳнат мигрантларига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипталарни сотиб олишда моддий ёрдам кўрсатиш масаласини ечиш учун Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари билан ишчи алоқалар ўрнатилган.
Ўтказилган музокара ва келишувлар натижасида аризачи ва унинг оила аъзоларига жорий йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипталар сотиб олинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!