Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, икки ҳолат бўйича жами 1 миллиард 489 миллион сўмлик зарар ҳисобланган. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти газ таъминоти филиали комплаенс назорати тузилмалари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида Риштон туманидаги “Уч ариқ” маҳалласида фуқаро Н.С.га тегишли балиқхонада лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланилгани аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича 1 миллиард 184 миллион сўмлик зарар ҳисобланган.
Шунингдек, шу маҳаллада фуқаро Э.Қ.га тегишли савдо дўконида ҳам зарур лойиҳа-техник ҳужжатларни расмийлаштирмасдан табиий газдан фойдаланилгани аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича 305 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Ҳолатлар бўйича кейинги протсессуал қарорлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!