Глинка кўчасида йўл қопламасининг бир қисми шикастлангани аниқланди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олинди.
Айни пайтда ҳодиса жойида тегишли мутасадди ташкилотлар ва соҳа мутахассислари иш олиб бормоқда. Ҳодиса сабабларини аниқлаш, унинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда шикастланган қисмни тиклаш ишлари улар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилмоқда.
Ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда. Текширилган ва тасдиқланган маълумотлар асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоатчиликни вазият ҳамда кўрилаётган чоралар ҳақида мунтазам хабардор қилиб боради.
“Глинка кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Ҳайдовчилардан ўз йўналишларини режалаштиришда ушбу чекловни инобатга олишларини сўраймиз” –
дейилади ҳокимлик хабарида.
Ҳодиса оқибатида бир нафар шахс енгил тан жароҳати олганлиги аниқланди ва унга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!