Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик ва жинсий тажовузлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат билан Жиноят, Жиноят-протсессуал кодекслари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасида болаларга нисбатан зўравонлик ва жинсий тажовузлар учун жазо чораларини кучайтириш, жабрланган болаларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда масъул ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини оширишга қаратилган нормалар акс этган.
Ҳужжатга кўра, 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятлари учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасига муносабат билдирган Алишер Қодиров эса қасддан одам ўлдирган, айниқса болаларга қарши қотиллик содир этган шахслар учун ўлим жазосини қўллаш масаласини илгари сурди. У ўз чиқишида Норвегияда 2011-йилда 77 кишини ўлдирган Андерс Беҳринг Бреивик мисолини келтириб, маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва уларга яратиладиган шароитлар масаласида халқаро ҳуқуқдаги ёндашувни танқид қилди.
Қодировнинг фикрича, ўлим жазосини бундай жиноятлар учун қўллаш келгусида шу каби қотилликларнинг олдини олиш ва жиноят содир этишга мойил шахслар учун огоҳлантирувчи омил бўлиши мумкин. У мазкур масалада ўз позитсиясини билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!