1 октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ходимлар бир кун дам олади. Бу йил байрам пайшанба кунига тўғри келмоқда.
2 октабр, жума куни одатдаги иш тартиби давом этади. Беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтасида фаолият юритадиган ходимлар учун ушбу сана иш куни ҳисобланади.
3 октабр, шанба куни эса иш тартиби ходимнинг иш ҳафтасига боғлиқ бўлади. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар дам олса, олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар ишга чиқади.
Шу тариқа, байрам муносабати билан кетма-кет бир неча кунлик дам олиш кунлари назарда тутилмаган. 1 октабрдаги дам олиш кунидан сўнг 2 октабрда иш фаолияти одатдаги тартибда давом этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!