$
11774.92 UZS
9.71
139.17 UZS
-0.18
13588.26 UZS
1.8
31° Кечаси 18°

Алиевнинг қўриқчилари Вашингтонда намойишчиларни калтаклади

14:25 / 21.02.2026

АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ташрифи чоғида намойишчилар ва давлат раҳбарининг хавфсизлик ходимлари ўртасида можаро юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса президент “Тинчлик кенгаши” йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюрган пайтда, Пенсилвания проспектидаги Valdorf Astoria меҳмонхонаси яқинида содир бўлган.

The Washington Post нашрининг ёзишича, намойишчилар Озарбайжондаги сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби билан чиқишган. Айрим фаоллар президент қўриқчилари томонидан жисмоний куч ишлатилганини даъво қилиб, жароҳат олганликларини маълум қилган. Уларнинг айтишича, камида бир неча киши турли даражада тан жароҳати олган.

Колумбия округи полицияси вакиллари мазкур ҳодисада Озарбайжон хавфсизлик ходимлари иштирок этгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаб, материаллар текширув учун АҚШ Давлат департаментига тақдим этилганини билдирган.

Шу билан бирга, Озарбайжон томони воқеага нисбатан бошқача изоҳ берган. Расмий манбаларга кўра, президент кортежи меҳмонхона ҳудудига яқинлашган вақтда бир гуруҳ шахслар қўриқланадиган ҳудудга киришга уринган ҳамда транспорт воситасининг ҳаракатига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилган. Элчихона баёнотида бу ҳолат жиддий хавфсизлик таҳдиди сифатида баҳоланиб, хавфсизлик ходимлари амалдаги қоидаларга мувофиқ чоралар кўришга мажбур бўлгани таъкидланган.

Дипломатик миссия вакиллари барча ҳаракатлар фақат давлат раҳбари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилгани ҳамда мезбон давлат идоралари билан мувофиқлаштирилган ҳолда бажарилганини қайд этган. Шунингдек, Озарбайжон оммавий ахборот воситаларида ҳодиса олдиндан режалаштирилган провокация бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар ҳам илгари сурилган.

АҚШ Конгресси аъзоси Франк Паллоне эса ижтимоий тармоқларда воқеага муносабат билдириб, пойтахт кўчаларида намойишчиларга нисбатан куч ишлатилиши ҳолати юзасидан текширув ўтказилиши зарурлигини таъкидлаган.

Ҳозирда воқеа юзасидан текширув жараёнлари давом этмоқда. Расмий идоралар барча тафсилотларни аниқлаш ва ҳодисага ҳуқуқий баҳо бериш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилган.


Жаҳон


														
														АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

АҚШда жорий йилнинг ноябрь ойидаги оралиқ сайловлар яқинлашар экан, айниқса Республика партияси вакиллари томонидан мусулмон…
16:23 / 13.09.2026

														
														Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Кеча, 9 сентябрь куни Молдовадан Норвегияга учаётган Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди ва р…
11:21 / 10.09.2026

														
														YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

Европа инсон ҳуқуқлари суди (ЕИҲС) ресурслар етишмаслиги сабаб Россияга қарши берилган 879 та индивидуал шикоятни кўриб чиқи…
16:53 / 04.09.2026

														
														Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Интернетда ноябрь ойидан бошлаб, визасиз мамлакатлар фуқаролари учун Қозоғистонга киришга пулли электрон рухсатнома жорий эт…
18:35 / 02.09.2026

														
														АҚШда аёл 11 ойлик ўғлини отасига бериб юбормаслик учун ўлдирди

АҚШда аёл 11 ойлик ўғлини отасига бериб юбормаслик учун ўлдирди

АҚШда 36 ёшли аёл суд қарори билан фарзандининг отасига берилиши белгиланганидан сўнг 11 ойлик ўғлини олиб қочиб, унга ўқ уз…
12:55 / 30.08.2026

														
														АҚШ Венесуэладаги 17 та нефть конини ўзлаштириш бўйича келишувга эришди

АҚШ Венесуэладаги 17 та нефть конини ўзлаштириш бўйича келишувга эришди

Бу ҳақда АҚШ президенти ўзининг Truth Social саҳифасида маълум қилди.
14:58 / 29.08.2026

														
														Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан мукофотлади

Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан мукофотлади

Америкалик тадбиркор Илон Маск Украинанинг “Озодлик” ордени – мамлакатдаги энг олий давлат мукофотларидан бири билан тақдирл…
16:13 / 26.08.2026

														
														Арманистоннинг собиқ президенти ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда

Арманистоннинг собиқ президенти ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян ўзидан олдинги президент Роберт Кочарян ҳибсга олинганидан кейин мансаб ваколат…
17:41 / 25.08.2026

														
														Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил 22 август куни Сурия жанубига зарба бериб, буни “террорчи”ни йўқ қилиш амалиёти деб атади. Дамашқ эса ҳаво ҳудуди очи…
15:49 / 23.08.2026

														
														Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

“Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Эвдокимов Ташқи ишлар вазирлигига чақ…
17:31 / 18.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Қирғизистоннинг Хитой олдидаги қарзи 1,4 миллиард доллар экани маълум қилинди

Қирғизистоннинг Хитой олдидаги қарзи 1,4 миллиард доллар экани маълум қилинди

Қирғизистоннинг Хитой олдидаги давлат қарзи 1,4 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат молия вазири ўринбосари …
15:27 / 14.09.2026
Остонада аёл 15-қаватдан тушиб, 2 ёшли бола бўлган аравачага қулаб тушди

Остонада аёл 15-қаватдан тушиб, 2 ёшли бола бўлган аравачага қулаб тушди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида фожиали ҳодиса юз берди. 27 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан тушиб кетиб, пастда …
09:44 / 13.09.2026
Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026
20 ёшли талаба қиз ярим марафондан сўнг вафот этди

20 ёшли талаба қиз ярим марафондан сўнг вафот этди

Колумбияда 20 ёшли талаба қиз ярим марафонда иштирок этганидан сўнг вафот этди. Хулиана Авила Сауда мусобақа вақтида ҳушини …
17:10 / 14.09.2026
Туркияда икки ўзбекистонлик аёлни ўлдирган шахслар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркияда икки ўзбекистонлик аёлни ўлдирган шахслар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки ўзбекистонлик аёлни ўлдириш ва уларнинг жасадларини бўлакларга ажратиш ишида суд ҳукми ўқил…
09:47 / 13.09.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигига бағишланган мақоласи эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигига бағишланган мақоласи эълон қилинди

Корея Республикасининг етакчи нашрларидан бири — The Chosun Dailyда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон ва Корея Респу…
09:39 / 14.09.2026
Суд ишларига аралашган мансабдорлар энди 5 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин

Суд ишларига аралашган мансабдорлар энди 5 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин

Ўзбекистонда суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Тегишли қонун 12-сентабрдан кучга кирди.
17:15 / 14.09.2026
Жиззахда келин қайноқ сувдан куйган: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жиззахда келин қайноқ сувдан куйган: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фуқаро иссиқ сув сепилиши оқибатида куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. …
17:07 / 14.09.2026
Ўзбекистон Президенти Корея Республикасидаги ватандошлар билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Корея Республикасидаги ватандошлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи чоғида ушбу мамлакатда меҳнат қилаётг…
17:32 / 15.09.2026
Литва осмонида хавф: НАТО қирувчилари дронни уриб туширди

Литва осмонида хавф: НАТО қирувчилари дронни уриб туширди

15 сентябрь куни НАТО қирувчи самолётлари Литва ҳаво ҳудудига кирган дронни уриб туширди. Бу ҳақда Литва Президенти Гитанас …
11:06 / 15.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!