Андижонда “Мини технологиялар ярмаркаси” ўтказилди.
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Хўжаобод туманида Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида "Мини технологиялар ярмаркаси" ташкил этилди.
Ярмарка ташкил этилишидан асосий мақсад ишсиз ва кам даромадли фуқароларга ўз бизнесини бошлаш ва даромад манбасини яратиш учун амалий имконият бериш.
Ярмаркада 10 дан зиёд етказиб берувчилар томонидан уй шароитида ва кичик ишлаб чиқариш объектларини йўлга қўйишга мўлжалланган ускуналар намойиш этилди.
500 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди ҳамда маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларидан манзилли маслаҳатлар олишди.
Ярмарканинг ўзида 14 нафар фуқаро танлаган ускунаси бўйича дастлабки шартномаларни расмийлаштирди.
Тадбирлар доирасида келиб тушган мурожаатлар бўйича фуқароларни даромадли фаолиятга йўналтириш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!