Фарғона шаҳрида икки нафар аёлни Россияга фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 1999-йилда туғилган, муқаддам судланган Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро икки аёлни Москва шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиш орқали даромад топишга қизиқтирган.
У аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришини билдирган. Шунингдек, Россияга етиб боргач, улар ишлаб топган маблағнинг ярмини унга бериб туришини талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс аёлларни Москвага юбораётган вақтида Фарғона халқаро аэропортида тўхтатилган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!