Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйда кеча, 11 февраль куни газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, чақнаш соат 23:55 да “Нодирабегим” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларидан бирида вужудга келган. Хабарга асосан ФВБ раҳбарияти ҳамда қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган ва кўп қаватли уйнинг бошқа хонадонларига зарар етмаган. Қутқарувчилар томонидан ҳудуд кўздан кечирилиб, хавфсизлик чораларини таъминлаш бўйича зарур тадбирлар амалга оширилган.
Ҳозирда вазият назоратга олинган. Чақнаш оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган. Жароҳатланганларнинг аҳволи юзасидан қўшимча маълумот берилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!