$
11861.96 UZS
23.04
₽
147.13 UZS
0.08
€
13278.28 UZS
29.34
31° Кечаси 18°

Апелляция суди Навальнийнинг ҳукми устидан берилган шикоятни рад этди

11:01 / 27.09.2023

Умумий юрисдикциянинг биринчи апелляция суди экстремизм иши бўйича махсус режимли колонияда 19 йилга озодликдан маҳрум этилган Алексей Навальнийнинг ҳукми устидан берилган апелляцияни рад этди. Бу мухолифатчи махсус режимли колонияга ўтказилишини англатади.

Шу билан бирга, суд ҳукм матнига жазо муддати ва чорасига таъсир қилмайдиган бир қатор кичик техник ўзгартиришлар киритди.

Суд, шунингдек, Навальний LIVE каналининг собиқ техник директори Даниел Холоднийнинг (саккиз йил умумий режимдаги колонияда) ҳукмини ҳам ўз кучида қолдирди.

Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтди. Бунга Ички ишлар вазирлигининг очиқ суд жараёни бўлса, иштирокчилар хавф остида бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хати асос қилиб олинган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 4 август куни Москва шаҳар суди Владимир номидаги қаттиқ тартибли колониядаги суд мажлисида Путиннинг ашаддий танқидчиларидан бири, сиёсатчи Алексей Навальнийни экстремизмни молиялаштиришда айбдор деб топиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Унга Россия Жиноят кодексининг 282.3-моддаси 2-қисми, экстремистик жамиятни яратиш Жиноят кодексининг 282.1-моддаси 3-қисми ва экстремизмга чақириш Жиноят кодексининг 280-моддаси 2-қисми билан айблов қўйилган.

Навальнийнинг 19 йиллик қамоқ жазоси барча жазолар, шу жумладан, аввалги ҳукмларда назарда тутилган, жазо муддати ўталмаган жазолар йиғиндисидан келиб чиқиб тайинланган.

Навальнийнинг "экстремизм" иши бўйича суд жараёни сир сақланди. У жорий йилнинг 19 июнида бошланди ва бор-йўғи бир ой давом этди, барча учрашувлар ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Навальний ҳозирда Владимир вилоятидаги қаттиқ тартибли колонияда жазони ўтамоқда. Аммо суд унинг ҳукми устидан берилган апелляцияни рад этди.

Бу мухолифатчи махсус режимли колонияга ўтказилишини англатади. Махсус режимли колониялар озодликдан маҳрум қилишнинг энг оғир шароитларига эга бўлган муассасалардир. Россия Федерацияси Жиноят кодексига кўра, у ерга умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар ёки "ўта хавфли рецидивлар" юборилади – Навальний иши бўйича прокуратура ушбу иккинчи нуқтага таянади.


Сиёсат


														
														Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026

														
														Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

														
														Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026

														
														АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026

														
														Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026

														
														Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026
Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:37 / 26.10.2026
Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Туркиянинг Анталия вилояти Кепез туманида 2026-йил 26-октябрь куни соат 23:00 атрофида юз берган торнадо оқибатида беш нафар…
09:36 / 27.10.2026
Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026
Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев бирламчи тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган янги тизим келаси йилдан яна 100 та туманда жор…
11:55 / 27.10.2026
Ўзбекистонда бугун ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистонда бугун ёғингарчилик кутилмайди

Бугун, Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
16:41 / 26.10.2026
Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Президент кино соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилишни маълум қилди. Унга кўра, Кинематография агентлиги тугатилиб, кино со…
17:44 / 26.10.2026
“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

Бугун, 27 октябрь куни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Элит Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Ироқнинг “Эйр Форс” к…
08:35 / 27.10.2026
Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида қоровулнинг иш ставкасини 0,6 дан 1 ставкага ошириб бериш эвазига 4,5 миллион сўм олган м…
10:22 / 27.10.2026
Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Гулнора Асадовани Туманлараро перинатал маркази муд…
09:47 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!