4 октябрь куни Centrum Air авиакомпаниясининг C6 316 Истанбул–Фарғона рейсида учган йўловчиларнинг 99 та багажи Истанбулда қолиб кетди. Ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда йўловчиларнинг мурожаатлари тарқалган, авиакомпания эса вазиятга муносабат билдирган.
Авиакомпания маълумотига кўра, ҳаво кемасига юк ортишда эксплуатацион чекловлар жорий этилган. Қарор парвозлар хавфсизлиги талабларига мувофиқ қабул қилинган. Компания йўловчилардан узр сўраб, багажларни имкон қадар тезроқ етказиб бериш чораларини кўраётганини маълум қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчиларнинг багажлари 5 октябрь куни соат 22:00 да Фарғона аэропортига етказилиши режалаштирилган. Авиакомпания йўловчилардан багаж биркаларини сақлаб қолишни сўраган. Масала юзасидан Фарғона аэропортининг багаж бўлимига мурожаат қилиш мумкин.
Маълумот учун, аввал ҳам Centrum Air рейсларида кечикиш ва бошқа муаммолар юзага келгани ҳақида хабарлар берилган. Жумладан, 17 сентябрь куни C6 302 Истанбул–Тошкент рейси уч соатдан ортиқ кечиккани, шунингдек, техник носозлик сабаб Қозон–Тошкент рейси 27 соатга кечиктирилгани маълум қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!