Бугун, 25 сентябрь куни соат 13:51 да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Бешқўрғон кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:54 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:12 да қуршаб олиниб, 14:30 ўчирилган.
Вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар берилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!