Бугун, соат 12:07 да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввослари Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган 3 нафар фуқаролардан иккинчисининг жасадини ҳам топишди.
Эслатиб ўтамиз, воқеа 2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган эди. Катерда сайр қилиш пайтида оила аъзоларидан бири чўмилиш учун сувга тушган. Қутқарув нимчаси бўлмагани учун у чўккан ва унга ёрдам бериш мақсадида акаси ва отаси ҳам сувга тушишган. Оқибатда учаласи ҳам чўкиб кетишган. Кичик ўғлининг жасади кеча, 9 сентябрь куни соат 13:02 да ФВВ ғаввослари томонидан топилган эди.
Бугун соат 12:07 да ФВВ қутқарувчилари иккинчи чўкиб кетган укасининг жасадини топишди. Отанинг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!