$
11820.40 UZS
-36.95
139.05 UZS
-0.27
13684.48 UZS
-61.75
31° Кечаси 18°

Экология вазирлиги ҳукумат таркибидан чиқарилади

13:16 / 19.11.2025

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади. Вазирликнинг ўзи Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда – Экология қўмитаси) ташкил этилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Унда таъкидланишича, Экология қўмитаси қулай экологик ҳолатни барқарор сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, ўрмонларни кўпайтириш, глобал иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва чўлланишга қарши курашиш соҳаларида ягона давлат сиёсати ва назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташкилий тузилмасида 2 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси ташкил этилади.

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ўз фаолиятини Экология қўмитаси ҳузурида давом эттиради.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг асосий вазифаларидан ташқари, Экология қўмитаси қуйидаги умуммиллий лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади:

– чиқиндиларни қайта ишлаш ва улар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган “Чиқиндидан ҳоли ҳудуд” умуммиллий лойиҳаси;

– атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси;

– 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшимча равишда жами майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғларини ташкил қилишга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси;

– аҳоли орасида эко-одатларни шакллантириш ва экологик ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси;

– биохилма-хилликни келажак авлод асрашга қаратилган “Био мерос” умуммиллий лойиҳаси.

Экология қўмитаси ҳузурида 15 нафаргача хорижий ва маҳаллий экспертларни фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб қилган ҳолда экология соҳасидаги “Эколойиҳалар фабрикаси” ташкил этилади.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб 2-иловага мувофиқ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш тартиби жорий этилади, бунда:

– молиявий санкциялар пул ундириш (жарималар) тарзида фақат юридик шахсларга қўлланади;

– бир хил ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар қўлланган юридик шахсларнинг ходимларига маъмурий жазо чорасини қўллашга йўл қўйилмайди;

– ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш олиш ҳамда жаримани тўлаш экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйган шахсни Экология қўмитасининг қарорини (тақдимномасини, кўрсатмасини) бажариш ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод этмайди.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополитсия) ташкил этилади.

Экология қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Экополитсия бошлиғи ҳисобланади. Экополитсия бошлиғининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Экология қўмитаси раиси ўринбосари ҳисобланади ва Экополитсиянинг тезкор штабига раҳбарлик қилади.

 



														
														Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ9-август соат 20:00 дан 20-август соат 20:00 гача
16:27 / 19.08.2026

														
														Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида шер ва жайраларга тош отган эркак 2 миллион 884 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ҳайво…
16:18 / 19.08.2026

														
														Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимла…
16:08 / 19.08.2026

														
														“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Турон Eco Cement Group” МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор Қодиржон Аҳмедов

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Турон Eco Cement Group” МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор Қодиржон Аҳмедов

“Ушбу орденни Президентимизнинг қўлларидан олиш мен учун катта фахр ва шараф. Шу билан бирга, бу юксак мукофот зиммасига кат…
16:00 / 19.08.2026

														
														Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчиси билан юзага келган можаро вақтида унга куч ишлатган блогер қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар…
14:43 / 19.08.2026

														
														Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди.
14:31 / 19.08.2026

														
														Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

АҚШда машҳур ижодкорларнинг янги албомлари тақдим этилган кунларда ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисалари сони сезил…
11:40 / 19.08.2026

														
														Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Сичуан провинсиясида оилавий тадбир вақтида уйнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 17 киши жа…
09:54 / 19.08.2026

														
														Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Тошкент халқаро аэропортида каннабис мойи ва психофаол қўзиқоринлар аниқланди
09:40 / 19.08.2026

														
														19 август кунги об-ҳаво маълумоти

19 август кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-…
17:19 / 18.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду 2026 йил якунида профессионал фаолиятини тугатиши мумкин. Бу ҳақда футболчи “В…
11:45 / 17.08.2026
Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимла…
16:08 / 19.08.2026
“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Турон Eco Cement Group” МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор Қодиржон Аҳмедов

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Турон Eco Cement Group” МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор Қодиржон Аҳмедов

“Ушбу орденни Президентимизнинг қўлларидан олиш мен учун катта фахр ва шараф. Шу билан бирга, бу юксак мукофот зиммасига кат…
16:00 / 19.08.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берди, бу борада 84 та Қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинд…
14:51 / 18.08.2026
“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

Ижтимоий тармоқларда “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео кенг тарқа…
14:22 / 18.08.2026
Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида шер ва жайраларга тош отган эркак 2 миллион 884 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ҳайво…
16:18 / 19.08.2026
Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди.
14:31 / 19.08.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
09:46 / 17.08.2026
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ17 август соат 20:00 дан 18 август соат 20:00 гача
17:34 / 17.08.2026
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқд…
09:14 / 18.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!