Халиско штати жамоат хавфсизлиги котибининг маълум қилишича, маҳбусларнинг шериклари қамоқхонани ўққа тутган, сўнгра автомобиль ёрдамида дарвозани бузиб кирган. Бошланган отишма чоғида муассаса қўриқчиларидан бири ҳалок бўлган.
Шунингдек, CJNG картели етакчиси “Эл Менчо” ўлдирилганидан кейин бошланган тартибсизликлар туфайли Мексика ҳукумати Халискога қўшимча равишда 2 минг нафар ҳарбий юборгани хабар қилинмоқда.
Мексика ҳукуматининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида юзага келган тўқнашувларда қарийб 60 киши ҳалок бўлган, уларнинг 30 нафари жиноий тўда аъзолари ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!