Лиссабоннинг “Бенфика” клуби ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес тез орада янги клубга кўчиб ўтиши мумкин. Журналист Фабризио Романонинг хабар қилишича, Энцо “Челси” клубига ўтишни истамоқда.
Аргентиналик футболчи учун “Бенфика” 120 миллионга яқин маблағ талаб қилмоқда. “Челси” эса ушбу маблағни тўлашга рози. Айни пайтда икки томон фаол музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионатида порлаган 21 ёшлим футболчига европанинг бошқа йирик клубларидан ҳам таклифлар мавжуд. Хусусан, “Реал” Мадрид, “Барселона”, ПСЖ ҳамда “Ливерпуль” каби клублари футболчига даъвогарлик қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!