$
12013.52 UZS
-10.88
159.95 UZS
-0.46
13649.76 UZS
6.88
31° Кечаси 18°

Ҳудудлар ер ҳуқуқбузарликлари бўйича “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

11:31 / 22.09.2025

Президент Ўзбекистонда ерга оид муносабатларда коррупсиявий омилларни бартараф этиш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, ер участкаларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, ерлар, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар талон-торож қилинишининг ҳамда ер соҳасидаги коррупсион омилларнинг олдини олиш чоралари натижадорлигини ошириш, соҳада назоратни амалга оширишда инсон омилини камайтириш мақсад қилинган. Шу сабабли соҳада рақамлаштириш жараёнлари жадаллаштирилади. Ерлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишининг олдини олиш механизмлари такомиллаштирилади.

Янги тартибга кўра, давлат ер назорати “Ўзагроинспексия”, Кадастр агентлиги, Экология вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (махсус ваколатли давлат органлари) томонидан амалга оширилади.

Кадастр агентлигининг “Э-ер назорат” тизими давлат ер назоратини юритишнинг ягона электрон платформаси ҳисобланади. 2026 йил 1 январдан бошлаб махсус ваколатли давлат органларининг ер қонунчилигига риоя қилмаслик, жумладан ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш ҳолатларини барвақт аниқлаш, уларга тегишли чоралар кўришга оид вазифа ва функциялари фақатгина “Э-ер назорат” тизими орқали амалга оширилади.

Ушбу автоматлаштирилган назорат тизимига ер муносабатларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида киритиш ва унинг натижалари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш учун Кадастр агентлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, “Ўзагроинспексия”, Экология вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, МИБ ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул ҳисобланади.

Космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали аниқланган ерга оид қонунбузарлик эҳтимоли юқори бўлган ҳолатлар бўйича маълумотлар “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали “Э-ер назорат” тизимига юборилади.

Бунда “Ўзбеккомос” агентлиги ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, бундай ерларда ноқонуний қурилмаларни қуриш ҳолатларини бир йилда икки маротаба давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аэрокосмик мониторинг орқали аниқлайди.

“Қизил”, “сариқ”, “яшил” тоифалар

Ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотлар қуриш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик даражасига қараб қуйидаги ҳудудларга бўлинади:

– “қизил” тоифадаги ҳудудлар — юқоридаги ҳуқуқбузарликлар эҳтимоли юқори ҳудудлар;

– “сариқ” тоифадаги ҳудудлар — юқоридаги ҳуқуқбузарликлар эҳтимоли ўрта ҳудудлар;

– “яшил” тоифадаги ҳудудлар — юқоридаги ҳуқуқбузарликлар эҳтимоли паст ҳудудлар.

Кадастр агентлиги махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда уч ой муддатда ҳудудларни қизил, сариқ, яшил тоифаларга бўлиш мезонлари ва уларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича ҳукуматга қарор лойиҳасини киритиши лозим.

Бунда “қизил” тоифадаги ҳудудларда махсус дронлардан фойдаланган ҳолда ҳар чоракда камида бир маротаба, “сариқ” тоифадаги ҳудудларда махсус самолёт ёрдамида ҳар 6 ойда камида бир маротаба мониторинг кузатувлари олиб борилиши, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилгунча қадар махсус ваколатли давлат органларининг асосий куч ва воситалари сафарбар этилиши назарда тутилади.

Ўзбекистонда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексининг 229-1-моддасига кўра, айбдор шахс БҲМнинг 300 бараваридан 400 юз бараваригача миқдорда жаримага тортилиши ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Шунингдек, ернинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш тизими ҳам йўлга қўйилган.



														
														Бугун Ўзбекистонда ультрабинафша нурланиш даражаси ниҳоятда юқори бўлади

Бугун Ўзбекистонда ультрабинафша нурланиш даражаси ниҳоятда юқори бўлади

Бугун ва эртага Тошкент шаҳрида ультрабинафша (УВ) нурланиш даражаси экстремал кўрсаткич — 10 баллгача етиши кутилмоқда.
11:28 / 27.06.2026

														
														Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган м

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган м

Форумда журналистлар, блогерлар, матбуот котиблари, медиа экспертлари ҳамда соҳа вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
10:20 / 27.06.2026

														
														Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 9 ёшга ошди

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 9 ёшга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ё…
16:39 / 26.06.2026

														
														Тошкент медиа майдонининг марказига айланди

Тошкент медиа майдонининг марказига айланди

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида йилнинг энг йирик медиа фору…
15:29 / 26.06.2026

														
														27 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

27 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
15:12 / 26.06.2026

														
														Тошкентда 5 ёшли қиз ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетди

Тошкентда 5 ёшли қиз ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 5 ёшли қизалоқ ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиг…
13:59 / 26.06.2026

														
														Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади

Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган ва халқаро аккредитацияланган тизимд…
07:19 / 26.06.2026

														
														Нефт нархи урушдан олдинги даражага қайтди

Нефт нархи урушдан олдинги даражага қайтди

Жаҳон нефть бозорида нархлар пасайишда давом этмоқда. Яқин Шарқдан нефть етказиб бериш ҳажми ошиши кутилаётгани ҳамда бозорд…
07:10 / 26.06.2026

														
														Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин пасайди

Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин пасайди

26 июнь куни Эквадор терма жамоаси Германия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижа Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати…
05:52 / 26.06.2026

														
														Xabardor.uz Бош муҳаррири Илёс Болтаев махсус сертификат билан тақдирланди

Xabardor.uz Бош муҳаррири Илёс Болтаев махсус сертификат билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази томон…
21:56 / 25.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Бугун Ўзбекистонда ультрабинафша нурланиш даражаси ниҳоятда юқори бўлади

Бугун Ўзбекистонда ультрабинафша нурланиш даражаси ниҳоятда юқори бўлади

Бугун ва эртага Тошкент шаҳрида ультрабинафша (УВ) нурланиш даражаси экстремал кўрсаткич — 10 баллгача етиши кутилмоқда.
11:28 / 27.06.2026
Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 9 ёшга ошди

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 9 ёшга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ё…
16:39 / 26.06.2026
Тошкентда илк “спорт” бекати пайдо бўлди

Тошкентда илк “спорт” бекати пайдо бўлди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган, 12 та автобус йўналиши қатновчи бекатда илк бор спорт майдончаси ташкил этилди.
15:43 / 25.06.2026
Туркиянинг ТОП клуби Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

Туркиянинг ТОП клуби Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Туркиянинг бошқа футбол клублари қизиқиш билди…
16:31 / 26.06.2026
Трамп Венесуэлага ёрдам таклиф қилди

Трамп Венесуэлага ёрдам таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлада юз берган кучли зилзилалардан сўнг мамлакатга ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум…
13:51 / 25.06.2026
Ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент вилояти ва Қашқадарё вилоятида фуқароларни ишга жойлаштириш эвазига пул олган шахслар қўлга олинди.
15:52 / 25.06.2026
Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин пасайди

Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин пасайди

26 июнь куни Эквадор терма жамоаси Германия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижа Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати…
05:52 / 26.06.2026
Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бошқаруви раиси этиб сайланди

Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бошқаруви раиси этиб сайланди

2026 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг VII конференцияси бўлиб ўтди.
20:24 / 25.06.2026
Уч вилоятда 5 килограммдан ортиқ “гашиш” ва “марихуана” аниқланди

Уч вилоятда 5 килограммдан ортиқ “гашиш” ва “марихуана” аниқланди

Қашқадарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ҳамда…
09:39 / 25.06.2026
Андижон туркий дунё маданияти марказига айланди

Андижон туркий дунё маданияти марказига айланди

Туркий халқларнинг асрлар давомида сақланиб келаётган дўстлиги ва ҳамжиҳатлиги муштарак тарих, тил, маданият ҳамда қадриятла…
08:14 / 26.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!