Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди.
Унга кўра, миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг ойлик маошига қўшимча 50 фоиз устама тўланади. Шунингдек, ҳар йили 208 та туман ва шаҳардаги лидер ўқитувчиларнинг ҳар бирига 30 миллион сўмдан мукофот берилади.
Янги тартиб доирасида ҳар йили 1 000 нафар ўқитувчи Буюк Британия, Франция ва Сингапур каби давлатларга стажировкага юборилади.
Бундан ташқари, камида 15 йиллик иш стажига эга педагогларнинг фарзандларига олий таълим муассасасидаги контракт тўловларини қоплаш учун фоизсиз кредит ажратилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!