$
12021.22 UZS
-54.96
169.53 UZS
0.06
13978.27 UZS
-16.82
31° Кечаси 18°

Кийишга ҳеч нарса йўқ бўлганда... Кундалик образлар яратиш учун 8 ғоя

16:00 / 04.04.2022

Кийим жавони тўлиб-тошган, кийишга эса ҳеч нарса йўқ – бу аёллар ва қизларнинг кўп такрорлайдиган гапларидан бири. Бироқ, бу ердаги асосий муаммо жавонда кийишга арзийдиган чиройли либослар йўқлигида эмас, уларни керакли усулда уйғунлаштира олмасликда бўлади. Биз бугун кундалик образларингизга ранг-баранглик бағишлаш ва ҳар доим чиройли образлар яратишга ёрдам берадиган усулларни сиз билан ўртоқлашамиз.

1-вариант. Классик либослар

Эркакларнинг классик услубдаги либосларига ўхшаб кетадиган кийимлар ҳозирда урфга кирган. Бундай либосларнинг қайси бирлари кундалик образларга кўпроқ мос келишини кўриб чиқамиз:

– пиджак – тўғри бичимга эга бўлган ва узунроқ қилиб бичилган, ортиқча безаклар билан ишлов берилмаган бундай либосни топиш қийинроқ бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам уни эркаклар бўлимидаги либослар орасидан қидириб кўрсангиз бўлади. Оддий бичимдаги қора пиджак нафис кўйлак, кундалик образ асосини ташкил қилувчи жинси ва оқ футболка билан аъло даражада уйғунлашади.

– оқ кўйлак – бу ҳам гардеробнинг асосий либосларидан бири ҳисобланади. Уни ҳар қандай услубга хос либослар билан бирга кийишингиз мумкин, энг муҳими фантазияни ишга солиш керак.

– сокин рангдаги толстовка – спорт услубидаги либослар замонамиз аёлларининг гардеробидан жой олганидан кейин толстовкаларга бўлган талаб ҳам ошиб кетди. Гардеробингизда ҳар доим унинг кулранг, қора ёки оқ рангдаги моделларидан бири бўлсин. Толстовкани нафақат жинси, балки кундалик услубга хос кўйлаклар ва жиддий услубдаги костюмлар билан ҳам кийса бўлади.

Мужская толстовка и рубашка станут отличной базой

2-вариант. Бир ҳил рангдаги либослар

Турли ҳил рангдаги либосларни ўзаро уйғунлаштириш охирги бир неча мавсумда урфга кирган бўлса ҳам, total black ҳалигача ўз долзарблигини йўқотмаган. Бир ҳил рангдаги либослардан умумий образ яратиш орқали ҳашаматли кўринишга эришиш мумкин. Бу ердаги энг муҳим нарса – бир нечта ўзига хосликларни билиб олиш.

Биринчи навбатда бир ҳил ранглардан ташкил топган образ асосидаги либосларни кўриб чиқамиз. Улар битта рангнинг бир нечта тусларида бўлиши мумкин. Мисол учун, оч жигарранг кўйлакни қаҳваранг юбка билан уйғунлаштириш ажойиб ва ёрқин натижа олишга ёрдам беради. Туфли ёки ботинканинг ранги либослар рангига мос келиши шарт эмас. Уларнинг ёрқин рангдагисини танласангиз ҳам бўлади.

Ҳар ҳил тузилишга эга бўлган либослардан яратилган аутфит ҳам қизиқарли кўринади. Мисол учун шойи матосидан тикилган кўйлакни тўқилган свитер, тивит костюм, шифон блуза ёки жинси билан уйғунлаштирса бўлади. Матолар борасида исталганча тажрибалар ўтказиш мумкин, муҳими якуний натижа ажойиб бўлсин!

В монохромных образах важно сочетать разные фактуры

3-вариант. Қора кўйлак

Универсал образлар асосини ташкил қиладиган бундай кўйлак ҳар бир аёл гардеробидан жой олиши керак. Фикримизга қарши чиқишга шошилманг. Қора кўйлакни ўзингизга ёқадиган узунлик ва бичимда танлашингиз мумкин. Кимгадир мини ёқса, кимдир миди ёки максини хуш кўриб кияди. Энг муҳими, либос сизга ярашиб туриши ва қулай бўлиши лозим. Қора кўйлак сотиб олишда унинг универсал бичимда бўлишига эътибор беринг, бундай кўйлакни ресторандаги кечки овқатга ҳам, иш бўйича учрашувга ҳам кийиб кетиш мумкин.

Эътибор беринг: Либоснинг кўринишини пойабзал ёки аксессуарлар ёрдамида ўзгартириб юбориш мумкин. Мисол учун casual услубидаги образ учун оқ кеда кийиб, аутфитни кичик рюкзак билан тўлдиринг. Романтик услубдаги образни эса пошнали оёқ кийим, клатч ва узун зираклар ёрдамида яратиш жуда осон. Иш бўйича учрашувга кетаётган бўлсангиз, образингиз қора кўйлак, жакет, классик услубдаги пойабзал, сумка ва кумушранг соатдан иборат бўлсин.

4-вариант. Турли мавсумларга хос либосларни бирлаштириш

Турли мавсумларга хос либосларни битта образда бирлаштириш ажойиб натижа бериши мумкин. Албатта, қалин шуба билан усти очиқ оёқ кийим кийинг демаймиз. Аммо, қайиқча услубидаги туфли билан тренчни ёки ҳарир кўйлакни уйғунлаштириш ёмон фикр эмас. Бундай комбинациялар образингизга ўзига хослик бағишлаш билан бирга дидингиз қанчалик нозик эканлиги ҳам кўрсатади.

Ёзги кўйлакларни водолазка билан кийиш ҳам мумкин. Ҳар бир либосдан ноодатий образлар яратиш учун максимал фойдаланинг. Ўртача қалинликдаги свитерларни баҳорнинг ёмғирли кунларида ҳарир кўйлак устидан кийиб олишингиз мумкин, шифонли сарафан ҳам водолазка билан аъло даражада уйғунлашади. Бундай образ куз фаслига ҳам, баҳор ва қишга ҳам мос келади, энг муҳими керакли пойабзал ва устки либосни танлаб олиш. Кўйлак тагидан кўриниб турмайдиган узун этиклар ёки икки томонламали кўйлаклар ҳам ушбу образга мос келади.

5-вариант. Simple things

Кўпчилик қизлар машҳур юлдузларга тақлид қилишади. Хейли Бибер ёки Рози Хантингтон Уайтлидек нафис образлар яратишни ким ҳам истамайди дейсиз? Бироқ, оддий аутфитлар ҳам юлдузларнинг либосларидан кам кўринмаслиги мумкин. Бойфренд жинси ва қора водолазка ана шундай либослар сирасига киради. Агар кўча салқинроқ бўлса, унинг устидан чарм пальто ёки классик услубдаги оч жигарранг тренч кийиб олишингиз мумкин.

Балки бу либослар гардеробингизда аллақачон бордир ҳам. Уларни ўзаро уйғунлаштириб кўришга ҳаракат қилинг. Гўзаллик – оддийликда деган гап бежизга айтилмаган. Қора водолазка ва жинси уйғунлигини бунинг яна бир исботи бўлади.

Простые базовые вещи формируют красивый и стильный образ

6-вариант. Жинсининг кўпи бўлмайди

Жинсини худди шу матодан тикилган куртка билан бирга кийсангиз энг замонавий образни яратган бўласиз. Бундай образ ҳақида кўп ўйлаш ҳам шарт эмас, муҳими ранглар бир-бирини "бўғиб" қўймаса бўлгани. Агар кўринишингиз зерикарли бўлиб қолишини истамасангиз, хорижлик юлдузларга қараб илҳом олишингиз мумкин. Мисол учун, Гвен Стефани жинси комбинезонни шаффоф ботильон ва ўзгача принтга эга бўлган куртка билан кийишни хуш кўради. Жинси юбкани оқ блуза ёки жинси кофта билан уйғунлаштириш мумкин. Бу хонанда Бейонсенинг севимли образларидан бири.

7-вариант. Оқшом либосини кундалик кийимлар билан уйғунлаштирамиз.

Замонавий мода олами жуда тез ривожланяпти, авваллари бузилиши мумкин бўлмаган деб ҳисобланган қоидаларни бугун дизайнерларнинг ўзлари ўзгартиришяпти. Классик услубдаги костюм-шимни кеда билан, толстовкани романтик услубдаги кўйлак билан, қаламча услубидаги юбкани ноодатий пойабзаллар билан ҳам кийиш мумкин. Стилистлар ва дизайнерлар оқшом образларига хос кийимларни кундалик уст-бошлар билан кийиш мумкин эканлигини айтишяпти.

Шундай экан, пистонлар ва мунчоқлар билан безатилган юбкани оқ блуза ва кроссовка, жинси шим ва спорт услубидаги футболкани ялтироқ зираклар, шойи матосидан тикилган калта оқшом кўйлагини эркин бичимдаги шим билан кийишга асло иккиланманг.

Вечернюю юбку или костюм можно адаптировать для дневного выхода в свет

8-вариант. Камар тақинг
 

Камар тақишингиз билан ҳар қандай образ аввалги кўринишига нисбатан яхшироқ бўлади. Ушбу аксессуар бел соҳасида урғу бериб, образнинг ўзига хос безаги бўлиб хизмат қилади. Оддий кўринишдаги, ортиқча безаклари бўлмаган ва ўрта қалинликка эга камарни узунроқ жакет устидан тақиб олсангиз, замонавий аутфит яратилади. Корсет кўринишидаги камар эса қаламча услубидаги кўйлакларга мос келади. Ингичка камарларни эркин бичимли кўйлаклар ва кенг свитерлар устидан тақиш мумкин.

Ремень выделяет талию и делает на ней акцент


Фойдали


														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

														
														Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

2025 йилнинг ўтган 7 ойи ичида аввалги йилга нисбатан 6.6 фоиз кўпроқ маҳсулот етиштирилган
19:53 / 10.08.2025

Бу ҳам қизиқ

22-май куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳаво маълумоти

22-май куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи 24–26°, кечаси 17–…
07:05 / 22.05.2026
«Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади

«Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади

22 май куни пойтахтда футбол бўйича миллий терма жамоани Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтади.
15:32 / 21.05.2026
Наманганда 93 ёшли момо илк бор туғилганлик гувоҳномасига эга бўлди

Наманганда 93 ёшли момо илк бор туғилганлик гувоҳномасига эга бўлди

Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 93 ёшли Кўпайсин момо Сотиволдиёвага илк бор туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди…
10:28 / 21.05.2026
Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин қазиб олувчи давлатлар ТОП-10 талигига кирди

Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин қазиб олувчи давлатлар ТОП-10 талигига кирди

Хитой дунёда энг йирик олтин қазиб олувчи давлат бўлиб қолмоқда. Visual Capitalist маълумотларига кўра, мамлакат йилига 380,…
14:39 / 22.05.2026
Lionel Messi миллиардерга айланди

Lionel Messi миллиардерга айланди

Аргентиналик футбол юлдузи Lionel Messiнинг бойлиги 1 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
00:57 / 23.05.2026
Бухорода яна зилзила кузатилди

Бухорода яна зилзила кузатилди

22 май куни Ўзбекистон ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази м…
09:57 / 22.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган салкам 2 кг олтин тўхтатиб қолинди

Дубайга олиб кетилаётган салкам 2 кг олтин тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари ҳамкорлигида Тошкент халқаро а…
14:55 / 21.05.2026
Наманганда трансформаторда ток урган бола вафот этд

Наманганда трансформаторда ток урган бола вафот этд

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
10:22 / 21.05.2026
Ўзбекистонда “суюнчи пули”ни тўлаш тартиби ўзгартирилди

Ўзбекистонда “суюнчи пули”ни тўлаш тартиби ўзгартирилди

Эндиликда биринчи фарзанди нобуд бўлган оилалар ҳам кейинги тирик туғилган фарзанди учун “суюнчи пули” олиш ҳуқуқига эга бўл…
14:03 / 22.05.2026
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлиги…
13:49 / 22.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!