Ҳайит байрами арафасида тайёрланадиган чак-чак ширинлигининг батафсил рецепти билан танишинг.
Керакли масаллиқлар:
– Асал – чорак стакан;
– Ун - 2,5 стакан;
– Тухум - 2 дона;
– Сув - 3-4 стакан;
– Ёғ - қовуриш учун;
– Шакар - 0,5 стакан.
Тайёрланиши:
1. Ун идиш ичига эланади ва ўртасига тухум чақилади.
2. Масаллиқлар ўзаро аралаштирилади.
3. Хамир ичига озроқ сув қўшилади.
4. Хамир озиқ-овқат плёнкасига ўралади ва музлатгичда ярим соат тиндирилади.
5. Хамирдан кичик бўлаклар кесиб чиқилади.
6. Бўлаклари унлаб олинади.
7. Унланган хамир бўлаклари қиздирилган ёғда қовурилади.
8. Асал шакар билан бирга кастрюлька ичида қориштирилади.
9. Қоришма олов устига қўйилади ва шакар тўлиқ эриб кетгунига қадар аралаштириб турилади.
10. Тайёр сироп пиширилган хамир бўлаклари устидан қуйилади ва обдон қориштирилади.
11. Чак-чак идишга солинади ва исталган шаклга келтирилади.
Ёқимли иштаҳа!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!