$
11911.71 UZS
-29.94
₽
146.49 UZS
-1.16
€
13319.67 UZS
-63.34
31° Кечаси 18°

Mobiuz компанияси халқаро сотувга қўйилди

10:13 / 10.06.2025

Mobiuz мобил алоқа операторини сотиб олишга қизиқувчилардан аризалар қабули бошланди. Санкцияга тушган ва санксион рўйхатдаги субъектлар билан алоқаларга эга инвесторлар хусусийлаштиришда қатнаша олмайди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Universal Mobile Systems” МЧЖ (савдо белгиси – Mobiuz) устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича халқаро очиқ савдо жараёни бошланганини эълон қилди.

Rothschild & Co халқаро инвестиция банки битим бўйича етакчи стратегик ва молиявий консультант сифатида жалб этилган. Молиявий, солиқ ва юридик экспертиза (“vendor due diligence”) ўтказиш КПМҒга топширилган. Deloitte мустақил баҳоловчи сифатида иштирок этади.

2024 йил якунига кўра, Мобиузънинг соф тушуми 2 086 млрд сўмни, абонентлари сони 7,8 млн нафарни ташкил этган.

Қайд этилишича, хусусийлаштириш очиқ рақобат асосида амалга оширилади, унда ҳам маҳаллий, ҳам халқаро даражада барча қизиқувчилар қатнашиши мумкин.

Савдо уч босқичда амалга оширилади:

– сотиб олишга қизиқиш билдириш;

– мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни қабул қилиш;

– мажбуриятга эга бўлган таклифларни қабул қилиш.

Қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалар 2025 йил 1 август Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Келиб тушган аризалар қуйидаги мезонлар асосида сараланади:

– активни сотиб олиш учун молиявий ресурсларнинг етарлилиги;

– хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;

– “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига риоя этилиши;

– талабгор ва унинг акциядорлари/иштирокчиларининг ҳеч бири давлат компанияси эмаслиги;

– талабгор ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши;

– ариза топширилган санада талабгор санксияланган шахс ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти бўлмаслиги;

– талабгор ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири санкциялар режимига зид ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шуъба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлиши;

– талабгор ва унинг тегишли шахсларидан бирортасининг асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида имзоланган президент фармонига асосан, сотиладиган йирик компаниялар рўйхатига Мобиузъдан ташқари UzAuto Motors, GTL, “Ўзметкомбинат” ва бошқалар ҳам киритилган эди.



														
														4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:30 / 03.11.2026

														
														Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғона вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими терговчиси 100 минг доллар пора олга…
13:02 / 03.11.2026

														
														Тошкентда Spark ёниб кетди

Тошкентда Spark ёниб кетди

Кеча, 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Spark автомобилида ёнғин содир бўлди.
12:51 / 03.11.2026

														
														Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026

														
														Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзги…
17:34 / 02.11.2026

														
														Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Do‘stlik Cup 2026» халқаро футбол фестивалида иштирок этиш учун келган қозоғистонлик ёш футбо…
17:24 / 02.11.2026

														
														Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026

														
														Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Президент Шавкат Мирзиёев Италияда ишлаш учун тайёрланаётган ўзбекистонлик ҳамширалар билан учрашди. Улар келаси йил январь …
15:00 / 02.11.2026

														
														Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юқори даромадли иш ўринларига эга бўлиш учун чет тилларини биладиган ёшларни касбга тайёрл…
14:54 / 02.11.2026

														
														Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун мавжуд бўш иш ўринлари, касбий талаблар ва тил билиш шартлари ҳақидаги …
12:58 / 02.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди устига бензин сепиб, ёқиб юборган эркак …
11:23 / 02.11.2026
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026
Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун мавжуд бўш иш ўринлари, касбий талаблар ва тил билиш шартлари ҳақидаги …
12:58 / 02.11.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026
Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026
“Imarat Development” МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

“Imarat Development” МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Маълум бўлишича, МЧЖга Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг …
09:39 / 02.11.2026
Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Интил» халқаро тил ва касбга ўқитиш марказида м…
12:51 / 02.11.2026
Ўзбекистонда йилига камида 30 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда йилига камида 30 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ҳар йили камида 30 минг нафар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда. Бунинг …
12:21 / 02.11.2026
Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда. Унда жаҳон меҳнат бозоридаги ўзгари…
11:32 / 02.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!