$
12591.71 UZS
-84.4
160.18 UZS
-1.38
14821.70 UZS
-153.86
40° Кечаси 25°

Нукус воқеалари бўйича 22 нафар кишига суд ҳукми ўқилди

11:13 / 31.01.2023

Бугун, 2023 йил 31 январь куни, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1–2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Елубай Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Саламат Калилаев Жиноят кодекси (ЖК)нинг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан дастлабки уй қамоғида ўтирган 6 ой 4 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 2 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланилиб, жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланди;

Бердах Генжебаев ЖКнинг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми «б» банди, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 5 йил озодликни чеклаш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида, дастлабки қамоқда сақланган 1 ой 19 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 10 ой 11 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиб, унга нисбатан қўлланилган уй қамоғи эҳтиёт чораси бекор қилинди.

Нурлан Султамуратов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил;

Полат Нурниязов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 4 йил;

Қаҳарман Сейтимов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 5 йил;

Саипназар Калимов билан Арыслан Темирханов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, хар бири 6 йилдан;

Полат Шамшетов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 45 (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш), 57-моддалари қўлланилиб, 3 йил мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йил;

Амирбек Адилбеков ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йил;

Бахтияр Кадирбергенов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 7 йил;

Сейдабулла Медетов билан Нурлан Найыпов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «а», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, хар бири 7 йилдан;

Разбек Бекмуратов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;

Султанбек Каипов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;

Даулетмурат Джиемуратов ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми билан айбсиз деб топилиб, Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК)нинг 83-моддаси (реабилитация асослари) 3-бандига асосан оқланиб, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йил;

Байрам Сейтниязов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил;

Аллабай Тоқимбетов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоларига судландилар.

Озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланганларга нисбатан тайинланган жазо муддатларини улар қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиши белгиланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Азамат Нуратдинов ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 13 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 17 кун;

Ахмет Сметуллаев ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан айбсиз деб топилди ва оқланди, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 22 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 8 кун;

Азамат Турданов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан айбсиз деб топилди ва оқланди, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 45, 57-моддалари қўлланилиб 3 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 25 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 5 кун озодликни чеклаш жазосига судландилар.

Озодликни чеклаш жазосига судланган А. Нуратдинов, А. Сметуллаев ва А. Турданов суд залида қамоқдан озод қилинди.

Лолагул Каллыханова ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб,жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

Даулетмурат Тажимуратов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Шунингдек, судланганлар Д. Тажимуратов, Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва Д. Джиемуратовнинг айбидан ЖКнинг 28,104-моддаси 3-қисми «а» банди, судланганлар Р. Бекмуратов билан С. Каиповнинг айбидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «а» банди (ушбу ҳаракатлар ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми билан қамраб олинганлиги сабабли), судланган А. Нуратдиновнинг айбидан ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми «г» банди (қўйилган айблов ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли) чиқарилди.

Бундан ташқари, содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,8 миллиард сўмдан ортиқ зарарнинг 256 миллион сўми қопланганлиги инобатга олиниб, қопланмаган 6,5 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарларни судланганлардан солидар тартибда ундириш, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган 228 миллион сўм зарарни судланган Д. Тажимуратовдан ундириш, судланганларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланди.


Бу ҳам қизиқ

Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Эрон уранни бойитиш ҳуқуқига эга ва бу фаолиятни тўхтатишни режалаштирмаяпти.
09:46 / 30.06.2025
АҚШ Сенати Трампнинг “Ягона, катта ва гўзал” номли қонун лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Сенати Трампнинг “Ягона, катта ва гўзал” номли қонун лойиҳасини маъқуллади

Хабар берилишича, АҚШ Сенати “Оne Big Beautiful Bill” номли солиқлар ва бюджет харажатларига оид кенг қамровли қонун лойиҳас…
16:40 / 02.07.2025
Уй-жой савдосини нақд пулда олиб бориш чекланади

Уй-жой савдосини нақд пулда олиб бориш чекланади

Ўзбекистонда уй-жойларнинг савдосини нақд пулда амалга ошириш чекланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 26 июнь куни Олий Мажлис Сен…
11:37 / 30.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” ва “Интер” мусобақани тарк этди

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” ва “Интер” мусобақани тарк этди

Энди чорак финалда “Флуминенсе” - “Ал-Ҳилол” қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.
09:39 / 01.07.2025
1 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
16:22 / 30.06.2025
Эрон АҚШ ҳужумларини заиф деб ҳисоблайди

Эрон АҚШ ҳужумларини заиф деб ҳисоблайди

Газета бу маълумотни АҚШ махсус хизматларига яқин бўлган тўрт манбасига таяниб берган. Нашр маълумотларига кўра, авиазарбала…
14:26 / 30.06.2025
Ногиронлик пенсиялари ҳам фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади

Ногиронлик пенсиялари ҳам фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади

Ушбу маълумот фуқароларга СМС-хабар кўринишида юборилади.
13:07 / 01.07.2025
Мирзиёев: “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида янги тарих яратадиган олтин авлодсиз!”

Мирзиёев: “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида янги тарих яратадиган олтин авлодсиз!”

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшларини Ёшлар куни билан табриклади.
12:44 / 30.06.2025
Озарбайжон Россияда фуқароларининг вафот этиши юзасидан жиноий иш қўзғатди

Озарбайжон Россияда фуқароларининг вафот этиши юзасидан жиноий иш қўзғатди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб, Qafqazinfo хабар берди.
16:51 / 01.07.2025
Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
17:34 / 29.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!