Президент Шавкат Мирзиёев шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбари шахматчиларни 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан яна бир бор табриклади.
Учрашувда Ўзбекистон терма жамоасининг икки карра Олимпиада чемпиони бўлгани таъкидланди. Президент Самарқандда ўтказилган Олимпиада кучли рақобат остида кечгани ва унда 200 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 2 минг шахматчи, жумладан, кучли гроссмейстерлар ҳамда амалдаги чемпионлар иштирок этганини қайд этди.
Давлат раҳбарига кўра, шундай катта рақобат шароитида Ўзбекистон байроғини энг баландга кўтариш шахматчиларнинг маҳорати, ақл-заковати ва иродасини намоён этган. Ғалабанинг айнан Ўзбекистонда, халқ кўз ўнгида қўлга киритилгани унинг аҳамиятини янада оширгани таъкидланди.
Қайд этилишича, Олимпиадани бевосита кузатиш учун Самарқандга 60 мингдан ортиқ меҳмон келган. Ҳудудларда ташкил этилган фан-зоналарда қарийб 500 минг мухлис мусобақаларни кузатган, телевидение ва интернет орқали эса миллионлаб ватандошлар ўйинларни томоша қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!