Ўзбекистоннинг таниқли ММА жангчиларидан бири Нурсултон Рўзибоев профессионал боксдаги ўзининг иккинчи жангини ўтказди.
Спортчимиз бироз аввал якунланган АФП-2 турнирида Азамат Эргашевга қарши рингга кўтарилди.
Тошкентдаги «Универсал» спорт мажмуасида тўлиқ 4 раунд давом этган қарама-қаршиликда Рўзибоев 39-37 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтиш мумкин, Рўзибоев АФП-1 доирасида рингга чиқиб, омадли дебют қилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!