Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун кучга кирди. Ҳужжат билан 5 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Президентнинг расмий сайтида маълум қилинди.
Янги қонунга мувофиқ, болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлик учун жазо кучайтирилди. Бундай жиноятлар учун 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан содир этилган жиноятлар учун ҳам жавобгарлик оғирлаштирилди.
Шунингдек, зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилиши белгиланди. Зўравонлик жиноятларидан жабрланган болаларни сўроқ қилиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилади.
Қонун билан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш жараёнида зўравонлик ишлатганлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам кучайтирилди. Бундан ташқари, шаҳвоний шилқимлик, болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаслик, никоҳ ёшига оид қонунчиликни бузиш ва тиланчилик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазолар қатъийлаштирилди.
Қонун болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, жабрланган болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!