$
11935.37 UZS
23.66
₽
145.58 UZS
-0.91
€
13432.07 UZS
112.4
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон вилоятлари рейтинги: қайси ҳудудлар етакчилик қилмоқда?

18:03 / 20.08.2025

Прогрессив ислоҳотлар маркази (ПИМ) Ўзбекистон вилоятларининг комплекс ривожланиш рейтингини эълон қилди. 2024 йил якунлари бўйича тузилган рейтинг натижаларига кўра, Тошкент шаҳри, Навоий ва Бухоро вилоятлари учликка кирди. Тошкент шаҳри 7 та йўналишдан 5 тасида биринчи ўринни эгаллаб, умумий рейтингда етакчиликни қўлга киритди. Рейтингнинг охирги қисмида эса Сурхондарё, Наманган ва Жиззах вилоятлари қайд этилди. Хусусан, Жиззах вилояти таълим йўналишида энг паст кўрсаткичларни кўрсатди.

Марказ томонидан ишлаб чиқилган методология 57 та индикатор асосида баҳолашни назарда тутади. У соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт, инфратузилма, имкониятлар, жиноятчилик ва табиий муҳит каби етти йўналишни қамраб олади. Ҳар бир индикатор бўйича энг яхши кўрсаткич 100 балл, энг паст кўрсаткич эса 0 балл сифатида баҳоланган. Рейтингни тузишда халқаро ташкилотлар ва ОАВ маълумотларидан фойдаланилган бўлса-да, устуворлик Статистика агентлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар маълумотларига берилди.

Рейтинг натижалари — Соғлиқни сақлаш: Тошкент шаҳри 61,84 балл билан етакчи бўлди. Жиззах вилояти ҳам 60,48 балл билан ижобий натижа кўрсатди. Бироқ Сирдарё ва Тошкент вилоятларида педиатрлар сонининг етишмаслиги ва хавфли касалликларнинг юқорилиги муаммо бўлиб қолмоқда. — Таълим: Тошкент шаҳри 89,47 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Бухоро ва Сирдарё ҳам юқори кўрсаткичларга эришди. Жиззах (51,86 балл) ва Қашқадарё (56,54 балл) эса сўнгги ўринларда. Айниқса, Қашқадарёда мактабгача таълим қамрови пастлиги келажакда инсон капитали ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. — Иқтисодиёт: Пойтахт 98,21 балл билан етакчи. Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида иқтисодий фаоллик суст бўлиб, янги иш ўринлари яратиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш долзарб масала бўлиб қолмоқда. — Инфратузилма: Тошкент шаҳри (93,21 балл) ва Тошкент вилояти (73,49 балл) юқори ўринларда. Сурхондарё (41,10 балл) ва Жиззах (40,86 балл) инфратузилма бўйича энг охирги ўринларда қайд этилди. Бу ҳудудларда интернет қамрови ва транспорт масалалари жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. — Имкониятлар: Тошкент шаҳри (91,63 балл) ва Навоий (81,74 балл) етакчилик қилди. Жиззах (67,22 балл) ва Сурхондарё (65,74 балл) паст кўрсаткичлар қайд этди. — Жиноят ва тузатишлар: Сирдарё вилояти 80,61 балл билан юқори натижани қайд этиб, жиноятчиликни камайтириш борасида самарали иш олиб бораётганини кўрсатди. Хоразм ва Тошкент шаҳрида эса бу борадаги кўрсаткичлар паст. — Табиий муҳит: Сурхондарё 87,48 балл билан етакчи бўлди. Наманган ва Жиззах вилоятларида эса экологик муҳит паст кўрсаткичларни қайд этди.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт суръатлари ҳудудлар кесимида кескин фарқланади. Тошкент шаҳри кўплаб йўналишларда етакчилик қилган бўлса-да, айрим вилоятлар ҳам сезиларли ютуқларга эришмоқда. Шу билан бирга, Жиззах, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида айрим соҳаларда сусткашлик кузатилмоқда. Мутахассислар фикрича, мазкур рейтинг оддий рақамлар тўплами эмас, балки ҳудудларнинг ички имкониятларини очиб берувчи муҳим кўрсаткичдир. 

Ушбу ҳавола орқали тўлиқ вилоятлар комплекс рейтинги билан танишишингиз мумкин.



														
														Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026

														
														ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026

														
														Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026

														
														Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026

														
														Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026

														
														Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухоро вилоятида 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши эса ҳозиргача иш топмаган. Вилоятда…
11:55 / 04.11.2026

														
														Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026

														
														Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухоро вилоятида халқаро стандартларга мос, қиймати 300 миллион доллар бўлган янги аэропорт қурилмоқда. Янги мажмуа бир вақт…
11:44 / 04.11.2026

														
														Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд туризм қўмитаси Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Ташаббус, шунинг…
11:38 / 04.11.2026

														
														Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метрополитенининг келгусида қуриладиган янги линиялари ва бекатларида поездларнинг келиш ҳамда кетиш вақтини аниқ кў…
09:54 / 04.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғона вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими терговчиси 100 минг доллар пора олга…
13:02 / 03.11.2026
Самарқандда тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

Самарқандда тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

Самарқанд вилояти Паяриқ туманида бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланиб, тириклайин кўмиб юборилган 32 ёшли эркак 28 кун д…
09:30 / 04.11.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзги…
17:34 / 02.11.2026
Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухорода 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст

Бухоро вилоятида 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши эса ҳозиргача иш топмаган. Вилоятда…
11:55 / 04.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юқори даромадли иш ўринларига эга бўлиш учун чет тилларини биладиган ёшларни касбга тайёрл…
14:54 / 02.11.2026
Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европанинг қатор давлатларида аҳоли даромадининг катта қисмини уй-жой харажатларига сарфламоқда. 2025 йил якунларига кўра, Г…
09:47 / 04.11.2026
Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестмин…
10:20 / 03.11.2026
Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Президент Шавкат Мирзиёев Италияда ишлаш учун тайёрланаётган ўзбекистонлик ҳамширалар билан учрашди. Улар келаси йил январь …
15:00 / 02.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!