$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда АЭС қурилиши учун майдон танлашнинг хавфсизлик мезонлари белгиланди

16:40 / 08.02.2026

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан “Атом электр станцияси майдончаси хавфсизлик талаблари” тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди. 16 февралга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган мазкур ҳужжат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Атом энергияси агентлиги ва Фанлар академияси билан келишилган бўлиб, атом электр станцияси учун мўлжалланган майдончани танлаш, дастлабки баҳолаш ҳамда якуний тасдиқлаш босқичларида хавфсизликни таъминлашга доир асосий мезонлар ва мажбурий талабларни белгилайди.

Ҳужжатда, шунингдек, майдонча жойлашган ҳудуднинг табиий-географик, ижтимоий-демографик ва муҳандислик-геологик шароитларини ҳисобга олган ҳолда атроф-муҳит компонентлари (атмосфера ҳавоси, ерусти ва ерости сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) мониторингини ташкил этиш тартиби ҳамда атом электр станцияси фаолиятининг аҳолига, атроф-муҳитга ва экологик барқарорликка кўрсатиши мумкин бўлган таъсирини баҳолаш ва ҳисобга олиш талаблари белгилаб қўйилади. Мақсад АЭС қурилиши учун мўлжалланган майдончани танлаш ҳамда баҳолаш жараёнида радиациявий ва техник хавфсизликни таъминлашни назарда тутувчи асосий мезонлар, мажбурий талаблар ҳамда баҳолаш тартибини белгилаш, шу жумладан, ҳудуднинг геологик, сейсмологик, гидрогеологик, иқлимий, экологик ва ижтимоий-хавфсизлик омилларини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқишдан иборат. Асосий вазифалари:

– атом электр станцияси қурилиши учун мутлақо ман этиладиган (фаол ёриқлар, юқори сейсмик кўрсаткичлар) ва ноқулай ҳудудларни аниқ белгилаш;

– табиий (сейсмик, гидрометеорологик, геологик) ва техноген (портлаш, ёнғин, кимёвий хавф) омилларнинг атом электр станциясига таъсирини баҳолаш талабларини белгилаш;

– атроф-муҳитнинг турли компонентлари (ҳаво, сув, тупроқ) мониторингини ўтказиш тартибини белгилаш;

– ҳимоя ва эвакуация чоралари режалаштириладиган зоналарнинг чегараларини ва уларга қўйиладиган талабларни (аҳоли зичлиги, транспорт инфратузилмаси) аниқлаш.

Мазкур қарор лойиҳаси қабул қилиниши билан атом электр станциясининг хавфсизлиги, узоқ муддатли барқарор ишлаши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан қуйидаги асосий натижаларга эришилади:

Хавфни минималлаштириш: атом электр станцияси қуриладиган майдонча танлашнинг дастлабки босқичидаёқ барча муҳим табиий ва техноген хавфлар аниқланади ва уларнинг олди олинади, бу келажакдаги авариялар эҳтимолини кескин камайтиради. Лицензиялаш жараёнини соддалаштириш: лойиҳа ва майдончанинг хавфсизлигини асословчи ҳужжатлар ягона талаблар асосида тайёрланади, бу лицензиялаш ва давлат назорати жараёнларини аниқ ва шаффоф қилади. Атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш: радиация мониторинги тизимининг ўрнатилиши ва ҳимоя зоналарининг тўғри режалаштирилиши орқали атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва аҳолининг радиациядан зарар кўриш хавфи минималлаштирилади. Жамоатчилик ишончини ошириш: атом электр станцияси қурилиши ва иши учун майдон танлашнинг очиқ, меъёрий асосланган ва халқаро стандартларга мос жараёни жамоатчиликнинг лойиҳага бўлган ишончини оширади.

 



														
														Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

														
														АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

														
														Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026

														
														GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026

														
														Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026

														
														Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026

														
														Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026

														
														Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Павильон меъморий концепциясига “Uzumzor – ўтмиш мероси, бугунги ечим, келажак учун илҳом” ғояси асос қилиб олинган.
08:51 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!