Президент Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги ҳал қилувчи партияларини катта қизиқиш билан кузатганини айтди. У айрим баҳсларда шахматчилар нафақат рақибларини, балки мухлисларни ҳам ҳаяжонда ушлаб турганини таъкидлади.
Давлат раҳбари амалдаги Олимпиада чемпиони Ҳиндистон терма жамоасига қарши учрашувни алоҳида қайд этди. У Нодирбек Ёқуббоевнинг Ниҳал Сарин билан партиясида вазият бир пайт кескинлашганини эслади. Президент Ёқуббоевнинг охиригача курашгани ва тактик юришлари вазиятни ўзгартириб, Ўзбекистон жамоасига муҳим ғалабани олиб келганини таъкидлади.
Ҳиндистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси якка пешқадамга айланган. Кейинги баҳсда шахматчиларимиз Хитой терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган. Шу тариқа жамоа жаҳон рейтингида етакчи ва олти карра Олимпиада чемпиони АҚШ терма жамоасидан ҳам устун келган.
Учрашувда Нодирбек Абдусатторовнинг ҳам натижаси алоҳида эътироф этилди. У мусобақани мағлубиятсиз якунлаб, биринчи тахтада олтин медални қўлга киритган. Президент унинг АҚШ вакили Фабиано Каруанага қарши мураккаб эндшпилдаги ғалабасини ҳам алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!