Президент Шавкат Мирзиёев шахматчи Жавоҳир Синдоровнинг бир неча ой аввал Номзодлар турниридаги тарихий ғалабасини эслаб, унинг Олимпиададаги иштирокини ҳам эътироф этди. Давлат раҳбари Синдоров яна бир улкан маррага — жаҳон чемпионлиги учун курашга тайёрланаётганини таъкидлади.
«Энди олдингда яна бир улкан марра — жаҳон тожи учун беллашув турибди. Бугун ортингда нафақат жамоадошларинг ва устозларинг, балки қирқ миллионга яқин Ўзбекистон халқи турибди. Биз сенга ишонамиз!» — деди Президент.
Учрашувда йирик мусобақада илк бор иштирок этган Муҳиддин Мадаминовнинг натижаси ҳам қайд этилди. У ҳал қилувчи баҳсда украиналик Роман Деҳтиаровни қора доналарда мағлуб этиб, Ўзбекистон терма жамоасига олтин медал учун зарур очкони олиб келган.
Шунингдек, Шамсиддин Воҳидовнинг умумий ғалабага қўшган ҳисси таъкидланди. У амалдаги жаҳон чемпиони Гукешга қарши қора доналарда тенгма-тенг кураш олиб борган. Президент олтин медалга жамоанинг ҳар бир аъзоси муносиб ҳисса қўшганини қайд этди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон шахматчилари ҳақида келгусида китоблар ёзилиши, филмлар яратилиши ва уларнинг ўйин услублари дарсликлардан ўрин олишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!