Самарқандда пиёдаларга йўл бермаган ва йўл безорилиги содир этган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд шаҳрида ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган бир гуруҳ фуқароларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳамда йўл безорилиги содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчи аниқланди ва унга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилди.
Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда Самарқанд шаҳар судига юборилди.
Йўлда бир сониялик бепарволик инсон ҳаётига жиддий хавф туғдириши мумкин. Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!