Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда бюджет маблағларининг талон-торож қилингани аниқланган.
Текширувда “Навоийсувқурилишинвест” ДМ, Қуйи Зарафшон ирригация тизими Ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция ҳамда “Н.С.” ва “Б.З.” МЧЖларининг масъул шахслари ўзаро тил бириктиргани аниқланган.
Улар шартномаларга асосан “ДИВЕР” қурилмалари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлса-да, қўшиб ёзиш орқали 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!