Дунёда ҳар йили 727 мингга яқин киши ўз жонига қасд қилади. 15–29 ёшдаги ёшлар орасида суитсид 2021 йилда ўлим сабаблари бўйича учинчи ўринни эгаллаган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълум қилди.
БМТ маълумотларига кўра, суитсид хавфига олиб келувчи омиллар турлича. Юқори даромадли мамлакатларда улар кўпинча депрессия, алкоголга қарамлик ва аввалги суитсидга уринишлар билан боғлиқ.
Бироқ айрим ҳолатларда инсонлар молиявий қийинчиликлар, муносабатларнинг бузилиши, касаллик, уруш ёки табиий офатлар каби инқирозли вазиятларда импульсив қарорлар қабул қилиши мумкин.
Қочқинлар, мигрантлар, маҳаллий туб аҳоли вакиллари ва маҳкумлар каби дискриминация ёки ижтимоий босимга дуч келувчи гуруҳлар ҳам юқори хавф остидаги қатламлар қаторига киради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти суитсидларнинг олдини олиш учун хавфли воситалардан фойдаланиш имкониятини чеклаш, мавзуни ОАВда масъулият билан ёритиш, ёшларнинг эмоционал ва ижтимоий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда суитсид хавфи мавжуд шахсларни ўз вақтида аниқлаб, уларга ёрдам кўрсатишни тавсия этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!