Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 2026 йил 5-октабрдаги ҳукмига кўра, «Сирожиддин медиа» МЧЖ раҳбари Адилов Сирожиддин Сайфиддинович бир фуқарога нисбатан товламачилик ҳамда икки фуқарога нисбатан хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда такроран фирибгарлик содир этганликда айбли деб топилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суд муҳокамаси давомида С. Адилов Д. Шамсиевнинг 12 млн сўм пулини товламачилик, Г. Жуманиёзованинг 30 млн сўм ва Р. Худойназарованинг 33 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани тўлиқ исботланган. Етказилган жами 75 млн сўмлик зарар С. Адилов томонидан қопланган.
Суд маълумотига кўра, жиноят иши юритуви давомида С. Адиловнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти юзасидан унга бирон-бир айблов қўйилмаган. Айблов унинг бошқа фуқароларнинг мулкини фирибгарлик ва товламачилик йўли билан қўлга киритгани билан боғлиқ.
Биринчи инстанция судининг ҳукмига фақат юқори инстанцияда процессуал тартибда баҳо берилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!