Бугун, 21 февралдан “Ташаббусли бюджет”нинг 2026-йилги биринчи мавсуми учун лойиҳа киритиш босқичи расман якунланди. Бу ҳақда Молия ва иқтисодиёт вазирлиги хабар берди.
Мазкур жараён 1 февраль куни бошланган бўлиб, 20 февралга қадар давом этди. Ушбу давр мобайнида фуқаролар томонидан жами 21 049 та лойиҳа таклифи тақдим этилган.
Эндиликда жараённинг навбатдаги босқичи – лойиҳаларни саралаш ишлари бошланади. Ушбу босқич 21 февралдан 7 мартга қадар давом этади. Саралаш жараёнида тақдим этилган ташаббусларнинг белгиланган мезон ва талабларга мувофиқлиги ва амалга ошириш имконияти ўрганилади.
Саралашдан муваффақиятли ўтган лойиҳалар кейинги босқич – овоз бериш жараёнига қўйилади. Овоз бериш натижаларига кўра энг кўп қўллаб-қувватланган ташаббуслар молиялаштирилади ва амалиётга жорий этилади.
“Ташаббусли бюджет” дастури аҳоли фаоллигини ошириш, ҳудудлардаги муаммоларни бевосита фуқаролар иштирокида ҳал этиш ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланишда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!